Шафтолининг доғи


Сақлаш
16:04 / 28.04.2022 1 1604

Бир даврада ҳар хил алам-доғлар ҳақида гап кетди.

 

– Ҳаммасидан фарзанд алами аччиқ, буни ҳеч кимнинг бошига солмасин, – деди биров. Бошқаси чаккасини қаший туриб, мавзуга ўз муносабатини билдирди.

 

– Тўғри, фарзанд доғи оғир, аммо шафтолининг доғи ҳам ёмон экан, – деди у калласини чайқаб.

 

Маълум бўлишича, у сотиб келиш учун бир машина хомроқ “Чемпион” шафтолини маҳаллалардан насияга йиғиб берган, ўғил уни олиб узоқ шаҳарга жўнаган, аммо дашт йўлида машина бузилиб қолиб, икки кеча-кундуз уннашган, мева иссиқда ачиб, оқиб кетган экан.

 

Қамчибек КЕНЖА

1 Изоҳ

Нурхон

12:01 / 01.01.1970

Мол аччиғи -- жон аччиғи

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 21
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16242
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6806
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5937
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5376
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5365
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4804
Ўзбекистон тарихи

//