Биласизми?
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
– Ая, торт олиб келинг, – деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
– Ишинг тугадими? – сўради дадам салом-аликдан сўнг.
– Ҳа, дада.
– Қўлингдаги нима?
– Неварангизнинг торт егиси келибди, шунга...
– Ҳа. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
– Бобом келяптилар, – деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
– Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
– Бу нима, дада?
– Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам шундай қилгим келди.
Мен йиғладим. Охирги пулимга боламга ширинлик олдим. Эҳтимол, дадам ҳам шундай қилгандир...
Мунис АЗИМОВА
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
3 Изоҳлар
Turayev Azizbek
12:01 / 01.01.1970
Bu qisqa hikoya bo'lishi mumkin. Ammo ma'nosi juda katta. Bu hikoyaning asosiy g'oyasi: oilada har bir inson bir- biriga mehr - muhabbatli bo'lishi, bir- biriga nisbatan hurmat- izzatda bo'lishi haqida so'z yuritilgan. Oilada har bir insonning o'rni bo'ladi. Xalqimizdagi har bir insonga hayotda, jamiyatda va oilada hech qachon o'rningizni yuqotmasligini tilab qolardim.
Mohinur Nabiyeva
12:01 / 01.01.1970
Men shuni angladimki, biz ulg‘aysakda Ota-onamiz uchun hali hamon o‘sha yoshlikdagi o‘sha ma'sum murg‘ak qalbli yosh bolasimiz. Ota ham ona ham farzandining xursand bo‘lishi uchun na joni, na molini ayaydi. Bunga shunday deyish ham joiz deb bildim: Men bolam deyman, Bolam bolasini deydi... Ota ham farzandiga g‘amxo‘r, ona ham o‘z farzandiga g‘amxo‘r.. Ota -ona shunday zotdir....
Raxmonqulova Sojida
12:01 / 01.01.1970
Judaham ta'sirli rosdan hammamiz bolam bolam deymiz o'zimdan hafaman 100-marta bolam deganmda bir Marta otamni hohishlarimni so'ramas ekanman men uchun darsr bo'ldi ajoyib .