Аксиома


Сақлаш
16:04 / 25.04.2022 0 1555

Аксиома (юнонча axioma) – ўз-ўзидан равшанлиги, аёнлиги сабабли исботсиз қабул қилинадиган ҳолат, тасдиқ, фикр. Дедуктив қуриладиган илмий назарияларда асосий тушунчаларнинг бошланғич хоссалари. Айният қонуни, зиддият қонуни, учинчи истисно қонуни мантиқий аксиома ҳисобланади. Аксиомага мисол сифатида Евклид геометриясининг параллеллик аксиомасини келтириш мумкин: “Текисликда А тўғри чизиққа тегишли бўлмаган О нуқта орқали шу тўғри чизиққа биттадан ортиқ параллел тўғри чизиқ ўтказиш мумкин эмас”. Архимед аксиомаси, Цермело аксиомаси Юнонистонда пайдо бўлган, биринчи маротаба Аристотель асарларида ишлатилган. Абу Наср Форобий, Умар Ҳайём, ал-Хоразмий ва бошқа алломалар ҳам аксиомани атрофлича текширишган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//