Ватан


Сақлаш
17:04 / 20.04.2022 0 1195

Санкт-Петербургда ўқиётганимда доғистонлик Рамазон исмли дўстим билан қилган суҳбатим ҳеч эсдан чиқмайди:

– Қишлоғингизда нималар ўсади? – сўрадим бир куни ундан.

Ҳеч нарса!..

Дарахт ҳам йўқми?

Ҳамма ёқ тоғ-тош…

Ҳайвонлар нима ейди?

Гиёҳ ўсмайдиган жойда ҳайвон нима қилсин?!

Қазилма бойликларинг кўпдир-да?

Билмайман, бирон нарса ҳам қазиб олишмайди.

Унда, аҳолининг тирикчилиги қандай ўтади?

Ҳамма нарса ташиб келтирилади.

Бундай жойда яшаб нима қиласизлар? Бирор ёққа кўчиб кетмайсизларми?

Ақлинг жойидами?! Бу бизнинг Ватанимиз, ахир!.. 

Улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг бордию пешонамга музликлар ёзилган бўлса, меҳримни ўша музликларга бермасмидим, деган таваллоси мазмун-моҳиятини айнан ўша куни чуқур ҳис қилдим.

 

Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВ 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 12
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 126
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 140
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 123
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17295
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7149
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6903
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6172
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5736
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5579
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5253
Ўзбекистон тарихи

//