Ойбек адабий ҳикматларидан


Сақлаш
20:09 / 14.09.2021 0 905

 

* * *

Китоб – бир хазина, мутолаа – ёрқин табассумли ҳаётга бошловчи машъалдир.

 

* * *

Китоб ва мутолаа Сизни қудратли ижод булоғига бошлайди. Китоб ва мутолаа Сизни кўпдан кўп янги босқичларга кўтаради.

Ўқишда, маданиятда илғор, соғлом, сиёсий юқори савияли гўзал ёшларимиз бизнинг ифтихоримиздир.

 

* * *

Дўстлик – инсоннинг энг аъло фазилати.

 

* * *

Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган.

 

* * *

Ўқинг, ўрганинг, турмушни билинг, меҳнат нашъасини, завқини туйинг ва қадрига етинг.

 

* * *

Азиз ва ёш дўстларим!.. Шеърият қуёши, мусиқасининг сеҳрли куйлари, баҳор шабадаси каби, сизнинг қалбингизга энг гўзал инсон ҳуснини беради, энг нафис завқ бағишлайди. Шеър ва музика дунёсида хулқингиз нозик гўзаллик, чуқур ҳиссиёт кашф этади.

 

* * *

Адабиёт – фикр оммаси, қалб ҳислари билан доимо сайқалланадиган, тўхташни билмайдиган, борган сари ҳамиша нурланиши, чақнаши ошиб борадиган бир соҳа…

 

* * *

… Адабиёт турмушни акс эттиради, турмушдаги воқеалар, ҳодисалар, фикр ва туйғуларни умумийлаштириб, образлар билан турмушни, дунёни англашга тиришади…

 

* * *

… Адабиётимизнинг тасвир обекти – халқимиз турмуши. У ўз тараққиётида халқ ҳаётини, курашини, орзу-армонларини, ҳис-туйғуларини, фикр-хаёлларини янги жамият қуриш йўлидаги фаолиятини бадиий акс эттириб ривожланди, бениҳоя ютуқларни қўлга киритди…

 

* * *

Адабий асарлар турмушни жонли кўрсатиб, одамларнинг фикр ва туйғуларига кучли таъсир қилади. Бадиий чуқур, фикр-ҳис жиҳатидан тўла адабий асарлар ўқувчини узоқ вақт боғлаб, асир қилиб олади. Адабиёт турмушни абстракт (мавҳум) тушунтирмай, конкрет (аниқ) бадиий умумлаштириб, жонли англатади.

Адабий асарлар ила маълум бир йўналишда оммани тарбия қилиш, маданий савиясини, завқини кўрсатиш мумкин. Даврни тўлқинлантирган улуғ идеялар, вазифалар, миллионларнинг ҳаётида кўрилган ўзгаришлар санъат асарларида тажассумланиши керак.

Адабиёт халқнинг жон-тани бўлган бир ишдир, шунинг учун бизнинг бу соҳадаги ҳар бир муваффақиятимизни, майдонга чиққан ҳар бир қимматли асарни халқ ўз ғалабаси, деб билади.

 

Тўпловчи – Мусофир

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 64
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 63
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3990
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//