Фаросат


Сақлаш
16:04 / 19.04.2022 0 1575

Бир подшоҳ ўғлига мукаммал таълим-тарбия бериш мақсадида жаҳоннинг жамики алломаларини саройга тўплабди. Устозлар йиллар давомида шаҳзодани ўқитиб, дунёдаги барча илмлардан бохабар қилибди.

 

Ҳукмдор сабоқлар тугагач, ўғлини имтиҳон қилиш учун ҳовучига узугини беркитиб:

 

– Бунда не бор? – деб сўрабди.

 

– Қўлингиздаги думалоқ, сариқ, ичи бўш нарса, – дея жавоб айлабди шаҳзода.

 

– Аломатларини тўғри айтдинг, – дебди ота ҳайратини яширолмай. – Энди ўша нарса нима эканини айт!

 

– Ғалвир бўлса керак!..

 

Подшоҳнинг ҳафсаласи пир бўлибди. Устига бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек шумшайиб қолибди:

 

– Устозлардан олган таҳсилинг пухта экан, яширин буюмнинг белгиларини аниқ топдинг-у, аммо ғалвирнинг ҳовучга сиғмаслигига нечун фаросатинг етмади, болам? – дея афсус чекибди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15762
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6548
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6543
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5846
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5285
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5180
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4576
Ўзбекистон тарихи

//