Тирбандликдаги ифторлик


Сақлаш
03:04 / 18.04.2022 0 1204

Йўл тирбанд. Ифторлик вақтига оз қолган. Улгурмаймиз деб, асабийлаша бошлаган ўғлимни тинчлантириб, машинага бир-икки қадоқ сув ва хурмо солиб қўймагани учун койиган бўлдим.

 

Энди ёзғирма, асабийлашма! Ҳамма ҳам биз каби ифторликка шошаяпти. Ана қара, йўлда нимадир бўлган. Шунга тирбандлик бор.

 

Дарҳақиқат, йигирма қадамча олдинда икки машина тўқнашиб, тартибсизликка сабаб бўлган экан. Аранг ўтволиб, йўлда давом этдик. Аммо бир чақиримча юрмай, ЙПХ ходими йўл тўсди:

 

Уфф, қанақа кун бугун, ойи? Бирорта қоидани бузганим йўқ-ку! Ҳеч бўлмаса Рамазонда тўхтатишмаса бўларди. Ҳозир яна бирор камчилик топишмаса гўрга эди.

 

У ғудранганча ҳужжатларни олиб жаҳл билан эшик очди, аммо чиқишга улгурмади. Машинага яқинлашиб, тиржайиб ўзини таништирган командир узрнамо бош эгди:

 

Ҳужжатларни жойига қўяверинг. Қоидани бузганингиз йўқ!

 

Зўрға турган ўғлимнинг асаби дош бермади:

 

Жаримам ҳам йўқ! Нима, ҳазиллашяпсизми? Инсоф ҳам керакда! Рўза пайтида-я!

 

ЙПХ ходими янаям халимлик билан узр сўраб, очиқ турган ойнадан бир елим халта узатди:

 

Оғиз очиш пайти бўлди, ҳурматли ҳайдовчи. Рамазон муборак!

 

Ўғлим анграйиб, елим халтани менга узатди. Шошиб очдим. Қарасам, иккита қадоқланган сув ва бир қутича қуритилган хурмо турарди. Ўғлим ўз муомаласидан уялиб, хижолат тортди.

 

Оғзимизни очдик. Шундагина атрофга диққат қилиб, бошқа ҳайдовчиларга ҳам ифторлик тарқатаётган яна беш-олтита ЙПХ ходимига кўзимиз тушди. ЙПХчиларни биринчи марта чин кўнгилдан дуо қилиб йўлимизда давом этдик.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 81
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 92
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 75
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 93
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 92
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17072
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7077
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6845
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6114
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5668
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5526
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5156
Ўзбекистон тарихи

//