Бахтли одамлар


Сақлаш
02:04 / 15.04.2022 0 1425

Маъруф ишдан ҳориб чиқди. Аёлининг "Ҳалиги... уйда айтарли ҳеч нарса қолмади, агар иложингиз бўлса ишдан қайтаётганингизда бозорга кириб чиқинг", дегани ёдига тушди-ю, юраги эзилиб кетди. У бугун маош олиши керак эди... аммо аксига олиб ишхонада маош берилмади.

 

Энди нима қиламан? Маъруфнинг боши қотди. Таваккал қилди-ю уйи томон жўнади. Эшик олдида уни кутиб олган Солиҳа эрининг қўлларини бўш, кўзларини маъюс ҳолда кўрди-ю, ҳаммасини англаб етди.

 

– Ассалому алайкум. Чарчамадингизми? 

 

– Ва алайкум ассалом. Яхшиман. Ўзинг қийналмадингми... Аксига олиб бугун маошимни беришмади-я... Уйда ҳеч нарса қолмади дегандинг. Бозорга ҳам киролмадим. 

 

Маъруф кун бўйи рўза тутган аёлига бирор егулик олиб келолмаганидан юраги тилкапора бўлар, уятдан ўзини қўярга жой тополмасди. 

 

Солиҳа эса эрига табассум билан жавоб қайтарди:

 

– Майли. Қайтанга яхши бўлибди, уйимиз Расулуллоҳнинг уйига ўхшабди, дадаси! – дея жилмайди.

 

Улар шу туришда ҳам жуда бахтли эдилар…

 

Руқия УЛУҒХЎЖАЕВА

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 144
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16023
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6709
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6604
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5332
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5285
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4708
Ўзбекистон тарихи

//