Ўн беш дақиқа


Сақлаш
09:04 / 13.04.2022 0 1208

 

«Ўн беш дақиқа қолди...», пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Дўконга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди: «Нима бало, ахлатдан олдингми?»

 

Бола бошини эгиб, аранг гапирди: «Ахлат тозалаганим учун олдим». Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади.

 

«Келдим....», деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди.

 

Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу.

 

Дилбар РАЖАБОВА

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16566
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//