Ўсмирларни жалб этаётган жайдари "бизнес тренинглар"


Сақлаш
16:04 / 07.04.2022 0 995

Йўлда кетаётсам бир йигит қўл кўтариб машина тўхтатяпти, олдида тўхтадим, йигит машина эшигини очиб:

 

–Ассалому алайкум, ака, шаҳарга кетяпман, лекин пулим йўқ, телефон рақамингизни берсангиз пул ташлаб қўяман, – деди.

 

–Ваалайкум ассалом, беҳижолат, ўтиринг, йўлим шу томонга. (Хаёлимда ёш жонига бу ерда пулсиз нима қиляпти, деган ўйлар).

 

Машинага ўтирди, қаерданлигини, нимага бу ерда пулсиз юргани ҳақида қисқача сўрадим.

 

Эҳҳе, уни ўн беш ёш десам, ичи тўла гап экан.

 

Маҳмадона Лақмаев деган гапдон тренингчи ташкил қилган курсларга қатнашаркан, 1 млн 50 минг сўм тўлов қилиб, шунчалар қорни ва мияси гапга тўлдирилганки тўхтатиб бўлмаяпти. Мактаб дарсликларидан ўзимнинг эсимда борларидан савол бердим, жавоб йўқ...

 

–Ака, китоб ўқийсизми?

 

–Эврил Туроннинг "Ойнур"ини ўқияпман!

 

–Сизга дунёдаги энг бой одам Палончининг Бой бўлишнинг бешта сири китобини ўқишни тавсия қиламан.

 

–Хўп ўқийман, лекин менда ҳаммаси етарли. Келажакда қайси касбни эгалламоқчисиз?

 

– Прокурор бўламан.

 

–Тренинг учун сарфланган пулни репититорларга сарфлаб, яхши мутахассис бўлишга ҳаракат қилган яхшимасми?!

 

–Энди ака... бир дунё гаплар. Ҳайрон қолдим.

 

–Нега пулсиз, телефонсиз узоқ жойда якка юрибсиз?

 

–Амалиётдамиз, телефон ва пулларни олиб қолишган, ўзимизга ажратилган жойга бориб, учраган ҳар қандай бегона одам билан музокара ўтказиб, яна қайтиб курсга етиб олиш топширилган.

 

Ана бўлмаса...

 

Замона шуни талаб қилаётгандир, балки мен тушунмасман бундай нарсаларни, лекин аниқ билганим – бу йигит ҳозир ўқиши, фанларни мукаммал ўрганиши, бўш вақтида спорт, бирор ҳунар ёки уйдаги баҳорги ишларга ёрдам бериши керак. Пойдеворсиз уй қураётгандек туюлди йигитнинг танлаган йўли, тахминимча бундайлар минглаб топилса ажабмас.

 

Отаси шу йигитларга томорқани чопишни буюрса ишончим комилки, тап тортмай Бой бўлишнинг бешта сири китобини ўқиётганини айтади.

 

Хуллас, ўн дақиқа ичида бирор фикри ўзгарармикин деб озгина уриндим, бефойда. Менимча ёшларни, айниқса юқоридаги йигитча каби ўтиш давридаги болаларни эҳтиёт қилишимиз керак.

 

Шерзодбек УМАРАЛИЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//