Қарз дафтари


Сақлаш
17:04 / 06.04.2022 1 1359

– Ука, “қарз дафтари” борми?

 

– Бор, ака.

 

– Шу дафтарингиздаги муҳтож оилаларни қарзларини ҳисоблаб айтсангиз,  Рамазон ойида уларни қарзларидан озод қилиб қўйсак дегандик.

 

Қассоб йигитнинг юзида аччиқ табассум пайдо бўлди.

 

– Ака, келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди,  тагларида “Малибу”,  ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар. Манави бойваччанинг уйини кўрсангиз нақ сарой дейсиз, бир ярим йил бўлди, без бўлиб юраверадилар. Қисқаси, рўйхатимдагиларнинг бари шунақалар.

 

– Менга булар керакмас, етим болалари бор ва камбағал оилаларнинг рўйхатини беринг, ука.

 

– Ака, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грамм гўшт олишса, бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор-номус бор. Қисқаси, менинг дафтаримдан сиз излаган одамингизни топа олмайсиз, саломат бўлинг.

 

Индамадим.

 

Муҳаммад ИКРОМ

1 Изоҳ

Madina

12:01 / 01.01.1970

Hozirgi kunda shunday insonlar juda koʻp

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 96
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 187
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17618
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7255
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6977
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6233
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5807
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5652
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5389
Ўзбекистон тарихи

//