Фаросатсизликнинг 10 аломати


Сақлаш
16:04 / 05.04.2022 0 1400

Фаросати суст одамни ҳаётда қуйидаги ҳолатларга йўл қўйишига кўра аниқлаш мумкин:

 

1.    Ўзини бошқаларнинг ўрнига қўя олмайди. Бирор ишни бажаришни режалаштирса, бунинг натижасига бошқалар қандай қараган бўлар эди, деб тасаввур қила олмайди.

 

2.   Бирор бир иш қилаётган бўлса, бунинг бошқаларга қандай таъсир этаётгани, ёқиши ёки ёқмаслигини ўйлай олмайди.

 

3.   Эҳтиросларга берилувчан бўлади, айниқса, жаҳли чиққан, кайфияти бузилган ҳолатларда ўзини тута олмайди.

 

4.   Бошқаларни сабр қилиб охиригача эшита олмайди, ўзини ҳамиша “тўғри қиляпман”, деб билади.

 

5.   Атроф-муҳитда юз бераётган жараёнлар ва ҳолатлар мантиғини тез фаҳмлай олмайди.

 

6.   Жамоавий бажарилаётган ишлар пайтида ўз хатти-ҳаракатлари бошқаларга халал бераётганини англамайди.

 

7.   Покизаликка, тозалик, орасталикка эътибор қилиш масаласида дид ва савияси паст бўлади, бу борада умумий қабул қилинган қоида ва меъёрларга риоя қила олмайди.

 

8.   Юриши, туриши, ўтиришида ўзини бесаранжом тутади, эҳтиёткорлиги заиф бўлади. Бехосдан қўлидаги нарсаларини тушириб қўяди ёки тўкиб юборади.

 

9.   Мулоқот пайтида масала ҳамма кутган ечимга бораётган бир пайтда дабдурустдан муаммонинг ҳал этилишига мантиқан зид келувчи факт ёхуд фикрни ўртага ташлайди ва ўзи англамасдан ҳам ўзига, ҳам жамоа зарарига ишлаб қўяди.

 

10. Мажлис ва суҳбатларда вақт меъёрини сақлай олмайди. Сўз берилганда умумий қабул қилинган ва белгиланган вақт регламентига риоя қила билмайди, йиғилган одамларнинг мажлис чўзилаётганидан норозиликларини ҳис эта олмайди.

 

Мансур БЕКМУРОДОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 27
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16273
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6809
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5942
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5381
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5369
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//