Ол, мани яхши кўрасанми?


Сақлаш
17:09 / 14.09.2021 0 998

Твиттeр шунақа жой, масалан, ёзасиз:

Мeн мeвалардан олмани яхши кўраман.

Изоҳлар бу шаклда кeтади:

– Ҳа, нок сeнга нима қилди, аламинг борда, а?

– Бўлмаган гап, эркакларга ёқиш учун олма дeяпти, аксида, нeга шафтоли дeмади?

– Нeгатив гап ёзяпсиз, депрессиядамисиз?

– Мени катта холамни ўғли ҳам олмани яхши кўради.

– Олмани яхши кўрадиганларни яхши кўраман.

– Эй, сен, нега эркакларга ёқиш учун ёзди деяпсан, эркакман, олмани ёқтирмайман, дура.

– Ўзинг дурасан, тошингни тер, сенга ёзганим йўқ, твит эгасига ёздим.

– Ҳа, фемкамисан? Фемка экансанку, аламзадасан.

– Феминистлар олмани яхши кўради.

– Йўқ бу нимадан норози, нега олма егиси келиб қолибди.

– Мана аёлларни бўш қўйиш оқибати, кўнгиллари ҳар нарсани тусайверади.

– Эркаклар сенга қулде, а, сени олма егинг келди, биз итдек ишлаб сенга олма олиб беришимиз керак, тиииит.

– Ўзини ким деб ўйлаяпти.

– Олмаларни ўзиз экаркансизде, а, реклама қивосми?

...

Ретвитлар:

– Фемкаларга ўлим.

– Олма егунча шаптоли есанг-чи.

– Буларга фақат пул керак.

– Ўзи экиб қўйгандек, олмалашини.

– Мен олмани ёмон кўраман, фу.

– Нима демоқчи бу, ким экан у олма. Яхши кўрса бизга нима?

Сиз бирон твитни фикрингизни ёзиб ретвит қилсангиз, бошқаларни твитларини айнан юқоридагидек р/т қиладиганлар:

– Ҳм, доимо айтаман, у нас лйуди не адекватний, қўйвуринг.

– Тўба.

– Фикриз тўғри, қўшиламан.

– GIF

– Нмэ бунақа ретвит қивос, бу мани танишим, билмей ҳар нимала двурмен, хопми. Ҳазил қивотилаю, зўр одам ула, тшундизми.

– jpg38.

– Урушмела

– Нима едила, эй, қорин очип кеттику...

Агарда шеър, иқтибос ёки бошқа илмий нарса қўйсангиз:

Фалончи фисмончиевга нравится ваш твит.

Все! Тугади.

Доно БЕКЧАНОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 175
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 108
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 86
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11279
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5724
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5256
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5241
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4694
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4043
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3705
Ўқиш пули

//