Уят


Сақлаш
10:04 / 04.04.2022 0 1312

Вокзалга кетаверишга яқин жойда ошхона жойлашган. Одимлар эканман, кимдир “ҳалол шашликлар бор” деб ҳайқирса, кимдир иссиқ сомса, иссиқ чой борлигини овоза қилади, яна кимдир эса пластик картага ҳам савдо қилаверишини жар солади. Улар асосан ўрта ёшли кишилар, йигитлар бўлгани учун овозлари жарангдор янграйди…

 

Бурчакда 60-65 ёшни қоралаган, кўринишидан қаровсиз эканлиги яққол намоён бўлган бир онахон рўмол очиб эски кийимлар, ишлатилган рўзғор буюмлари, ўқилган китобларни ёйиб ўтирибди. Жуда таниш чеҳра… эсладим: ишга шошаётган пайтим бу онахондан пирашка олиб еб кетардим. Унинг ҳеч кими йўқлиги, ўз қорнининг ғамини шу йўл билан ейиши ҳақида эшитганларим ҳам бор эди. 

 

Китобларни кўриш учун ёнига яқинлашдим.

– Хола, энди пирашка сотмайсизми? – деб сўрадим.

 

Онахоннинг жавобидан қаттиқ таъсирландим, атрофдаги сотувчи-жарчиларга қарадим-у кўзимни ерга олдим:

– Ҳозир Рамазон ойи-ку, уят бўлади, болам, уят…

 

 

Одинахон АБДУВАҲОБОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 102
Куни иримга қолган илм



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17685
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7271
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6981
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6241
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5814
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5659
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5402
Ўзбекистон тарихи

//