Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди


Сақлаш
17:03 / 29.03.2022 0 1164

 

Абу Райҳон Беруний

 

***

Кичик нарсага эътиборсиз қарама, унинг фойдали ўрни бор, катта ишнинг керакли жойи бор.

 

***

Хато содир бўлмаслиги учун донишмандлар қайта-қайта кузатишни ва халал етиш имкониятидан сақланишни тавсия қилганлар.

 

***

Яхши хулқ яхшилик аломатидир.

 

***

Асоси бўлмаган фандан воз кечса ҳам бўлади.

 

***

Шубҳани аниқ ва номаълумни маълумга қўшиш биз юрган йўлга лойиқ эмас.

 

***

Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.

 

***

Таржималарда, ибораларда ихтилоф бўлмай чора йўқ.

 

***

Билим – қайтариш ва такрорлаш мевасидир.

 

***

Ёлғон доим ростдан енгилади, у худди сув юзасидаги кўпикдек йўқ бўлиб кетади.

 

***

Билмаганлигимиз сабабли билган нарсаларимизни айтмай қўйишимиз ҳам яхши эмас.

 

***

Юнон файласуфлари авом халқи учун эмас, балки юқори табақалар учун усул ва қоидалар ишлаб чиққанлар.

 

***

Одам бўйининг кичиклиги сабабли Ернинг шарлиги сезилмайди, деган сўз тўғри эмас. Чунки одам бўйи баланд тоғ қадар бўлса ҳам бир жойда туриб, ер устига қараса-ю, жойдан жойга кўчиб, ердаги бор турли ҳолатларни бир-бирига солиштириб қарай олмаса, ундай узун бўй ернинг шарлигини билишга ҳам, унинг чегарасини аниқлашга ҳам фойда келтиролмайди.

 

***

Ҳар хил тартибсиз ёки юқорида айтилган сўзларга тўғри келмайдиганлардан табиат нафратланади ва уни эшитиш қулоққа малоллик келтиради

 

***

Ҳар бир инсоннинг қадр-қиймати ўз ишини қойил қилиб бажаришида.

 

***

Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди; агар бир даврда юз берса, ундан кейинги кишиларга асрлар ва узоқ замонлар ўтгач, тарихлар ва бу тарихларнинг бир-бирига уланиши билан етиб келади.

 

“Ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар” китобидан

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 184
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 114
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 89
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11374
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5730
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5265
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5260
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4702
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4055
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3709
Ўқиш пули

//