Осойишта ҳаёт сири


Сақлаш
15:03 / 29.03.2022 1 1219

Қадим ривоятда айтилишича, бир эру хотин сира келишолмай, уришиб, баҳслашар экан. Бу ҳолат ўзларининг ҳам жонига тегибди. Ахийри эр хотинига:

 

–Сен, ануви... уйидан чурқ этган овоз чиқмайдиган қўшнимизникига кириб кузат-чи, уруш-жанжалсиз яшашларининг сабаби нима экан? – дебди.

 

Хотин ҳамсоянинг ҳовлисига кириб, қўшни аёл билан гаплашиб ўтириш асносида атрофида бўлаётган муомалаю муносабатларни кузатибди.

 

Қўшни эркак тарвақайлаб кетган дарахтнинг айрим шохларини қирқиб, саранжомлаётган экан. Бир пайт у аёлидан сув сўрабди, хотини ўша заҳоти косада сув олиб бораётганда, ташқаридан нотаниш аёлнинг чақирган овози эшитилиб қолибди. Шунда уй бекаси қўлидаги сувни йўлак ёнидаги омонат токчага қўйибди-да, кўча томон йўналибди. Иш билан машғул эр шу ердан ўтаркан, қўлидаги шох косага тегиб, сув тўкилибди, коса синибди.

 

–Шошқалоқлигим, яхшилаб ўйламай иш тутишимнинг оқибатида, – дебди қўшни аёл ташқаридан қайтаркан коса синиғини кўриб. – Чеккароққа қўйганимда ёки сувни шу ерга қўйганимдан сизни огоҳлантирганимда, синмаган бўлармиди...

 

–Мениям айбим бор, қўполман-да, – дебди шу заҳоти эри. – Эътиборлироқ бўлсам, у ёқ-бу ёққа қараб иш тутсам, косани токчадан тушириб юбормасмидим...

 

Меҳмон бўлиб ўтирган қўшни аёлга шу воқеанинг ўзи ҳам катта таъсир қилибди. У уйига қайтиб чиққанда, эри сўрабди:

 

–Бирор нарса тушундингми, қўшнилар уриш-жанжалсиз, бақир-чақирсиз яшашининг  сири нимада экан?

 

–Шуни англадимки, – дебди унга жавобан хотини, – биз уйимизда бўладиган ҳар қандай кўнгилсизлик, ёмон ишлар учун бир-биримизни, бошқаларни айбдор қиламиз. Қўшниларимиз эса бундай пайтда хатолик сабабини аввало ўзларидан излаб, иқрор бўлишар экан...

 

 

Муҳтарама УЛУҒОВА 

1 Изоҳ

илхом

12:01 / 01.01.1970

жуда тўғри ёзилган, қани эди кўчадаги одамлар ҳам сал нарсага бир бирига тош отавермаса

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 28
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 66
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 113
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 83
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8933
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5239
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4282
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3683
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3539
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3120
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//