Сочилган ризқ


Сақлаш
17:03 / 25.03.2022 0 1101

–Ризқим бу ерларда эмас экан, она! Йигит боши омон бўлса, дўппи топилади. Насибам қаерларда сочилган бўлса ўша ерда қўним топаман-да. Фотиҳа беринг, чет элга кетай.

–Бу нима деганинг, болагинам. Яратган барчанинг ризқини ўз элида сочиб қўйибди. Ўзга юртларда эмас насибанг. Фақат бир оз сабр қил, ҳаракатингни қўйма...

–Э, қачонгача? Кетаман! Бу ерда топган бир сўмимни у ерларда ўн сўм қилиб топаман. Дуо қилинг энди, ризқимни топай!

Она ноилож қўлини дуога очди.

–Қайда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин, ўғлим. Ризқинг бутун бўлсин.

Ўғил кетди. Излаган ризқини ўзга элларда топди. Жуфтини ҳам, турмушини ҳам ўша ерлардан қилди. Фарзандлари чет элда туғилди. Насибаси бутун бўлиб, давлатга эришди. Аммо... ҳаловат топа олмади. Ўшанда онасидан бир оғиз хотиржамлик, саодат тиламаган экан. Пул топдию, бахт топмади. Ҳамон изидан кўзлари жавдираб қолган онаси хаёлидан кетмайди. Беҳаловат тунлар эса унга азоб бергани берган... Эрта тонгда эса у аҳд қилди:

–Онамнинг олдига кетаман! Ватанимни соғиндим.

Ризқини излаётган боламнинг кўнгли бузилмасин, унга билдирманг, деб у дунёга рихлат қилган онанинг руҳи эса уни кузатиб турарди...

 

Нодира ИБРОҲИМОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//