Узун тор кўчада


Сақлаш
17:03 / 17.03.2022 0 1183

Катта йўлга олиб чиқадиган  тор кўчада бир дарвоза очилиб, тўрт-беш ёшлардаги қизалоқ чопқиллаб чиқди, орқасидан кўринган киши остона хатлади-ю:

– Шарифа, қўлингни бер, – деди.

Пилдираб бораётган қизча шу заҳоти орқасига қайтди, унинг  қўлчасини отасининг забардаст қўли тутди. Қарама-қарши томонга кетиб бораяпман, қизалоқ хурсанд чулдирагани ва эркак паст овозда жавоб қайтаргани учун ҳеч нимани тушунмаётган бўлсам-да,  орқамга қайрилиб ота-болани кузатиш иштиёқи дилимга тўлди, улар томон юзланганча бир муддат тўхтадим. Хаёлимдан “Моҳир мўйқалам соҳибининг узун тор кўчадан  бораётган ота-бола тасвирланган асари жонлангандек...” деган ўй кечди-ю, шу лаҳза уни таҳрир қилдим: “Мавжудотнинг яккаю ягона Яратувчиси, Мусаввирининг ён-атрофимизда ҳад-ҳисобсиз бўлган, аммо биз ҳар доим ҳам зоҳирий ва ботиний моҳиятига синчков қарашга-да ё улгурмайдиган, ё хафсала қилмайдиган мўъжизаларидан бири”.

Шу лаҳза дилимда яна бир савол “йилт” этди: “Бу кўчага машина киролмайди, ануви қизчага ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Нима учун отаси ёнига чақириб қўлидан ушлаб олди?” Капалакдек қанот қоқиб бораётган қизчанинг “Шарифа, қўлингни бер” деган гапни эшитган лаҳзада отаси томон шарт ўгирилиб қўлчаларини узатганча учиши бу саволга жавобдай эди, назаримда. Оҳ бу оппоқ кўнгилли, муҳаббати доим борлиғида лимиллаб турадиган болажонлар... улар ҳаётнинг ҳар қандай вазиятида, ҳар қандай кўчасида ота-она бағрининг ҳароратига, қалбининг меҳру ғамхўрлигига миннатдорчилик ила ташна...бундай чорловлардан қанчалар бахтиёр!

Муҳтарама УЛУҒОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//