Баъзи вақтда ортиқлик ҳам зиён келтиради


Сақлаш
14:03 / 16.03.2022 0 1151

 

                                                   Абулқосим Маҳмуд АЗ-ЗАМАХШАРИЙ

 

***

Фарзанд учун отага нисбат шарафлироқ ва машҳурроқ, яъни фалончининг ўғли деб аталар, аммо она эса доимо шафқатлироқ ва матлаблироқдир.

 

***

Одамнинг сиртию  ботини (ичи) тўғри, саломат ва тузук бўлса, унинг зоҳири (ташқариси) ҳам сахий ва салим бўлур.

 

***

Агар тилингга эгалик қила олмасанг, унда тизгининг жиловини шайтонга топширган бўласан.

 

***

Момақалдироқли ёмғирнинг ёғиши ростгўй (ҳақгўй) кишининг ваъдасига вафоси каби ёқимлидир.

 

***

Баъзи вақтда ортиқлик зиён келтиради. Масалан, бир қўлда олтита бармоқ бўлса, бу ортиқлик эмас, камчилик (нуқсон) ҳисобланади.

 

***

Еру заминнинг кўркамлиги олимлар билан бўлса, осмону фалакнинг зийнати юлдузлар биландир.

 

***

Қуёш нурларини бекитиб бўлмаганидек, ҳақиқатнинг чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.

 

Нозик иборалар китобидан

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 114
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 290
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12517
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6050
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5652
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5382
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4830
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4343
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3770
Ўқиш пули

//