Беш дақиқа


Сақлаш
16:03 / 14.03.2022 0 1144

Боғ. Ўйингоҳ атрофида ўтирган эркак ёнига бир нотаниш аёл келиб ўтирди ва «Анави менинг ўғлим» деди қизил жемпер кийган болани кўрсатиб.

–Жуда ақлли болага ўхшаяпти. Анави оқ кўйлакда, велосипед учаётган қиз эса менинг қизим, – деди эркак.

Шу пайт соатига қараб, қизини чақира бошлади.

–Мелисса, уйга қайтсак нима дейсан?

–Дадажон, яна беш дақиқа. Илтимос, беш дақиқагина, дадажон.

Ота бош ирғаб розилик билдирди. Мелисса боғ бўйлаб вело сайрини давом эттирди. Бир неча дақиқа ўтгач, ота яна қизини чақира бошлади.

–Энди кетсак бўлар, қизим?

Мелисса «яна беш дақиқа, отажон, беш дақиқа» дея илтимос қила бошлади. Ота жилмайганча рози бўлди. Вазиятни кўриб турган нотаниш аёл эркакка қараб «жуда сабрли ва меҳрибон ота экансиз» деб мақтай кетди.

Эркак кулимсираб, аёлга шундай жавоб берди:

–Ўғлим қизимнинг акаси Томми ўтган йили, шу ерда, велосипед учаётиб, маст ҳолда машина бошқарган  ҳайдовчининг қурбонига айланди. Мен ҳеч қачон Томми билан кўп вақт ўтказмаганман, бу эса армоним, қизимга бўлса беш дақиқа кўпроқ меҳр берганимдан мамнунман. У вело сайри тугашига яна беш дақиқа бор дея ўйлайди, аслида мен уни томоша қилиб, завқланишим учун яна беш дақиқа қўшаман, холос!

 

Эндрю ХАНТ

Беҳзод Абдураҳмонов таржимаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//