Ёввойи мушук


Сақлаш
15:03 / 11.03.2022 0 2336

 Яна ўша ёввойи мушук пайдо бўлди. Авваллари одам шарпасини эшитиб, жунини ҳурпайтирганича бақрайиб турадиган, кейин қочиб қоладиган мушук негадир олдимизда бемалол юришга одатланди. Бу жуда қизиқ ҳодиса эди. Мушукнинг сирини билишга ошиқдим. Унга бир бўлак гўшт ташладим. У сахийлигимга ишонқирамагандай бир менга, бир гўштга қараб қўйди. Кейин  чаққонлик билан гўштни тишлаб олиб, уйдан чиқиб кетди. Ҳар гал емиш топса емай, олиб чиқиб кетиши ҳам ажабланарли ҳол эди. Мушукнинг изидан чиқдим. У ҳовли бурчагидаги ўтин турадиган бостирмага кириб кетди. Чўчитиб юбормаслик учун тирқишдан мўраладим: мушук чалқанча ётиб олган, тўрт мушукча эса уни эмарди... Мушукнинг бирдан кўринмай қолгани-ю, кейин бегонасирамай қўйгани сабабини энди англадим.

«Битта боласини жиянларимга олиб берсаммикин?» деган фикрда эшикни очиб, ичкари кирдим. Мушук сапчиб ўрнидан турди. 

Жунини ҳурпайтирди. Кўзлари ёнди. Хунук овоз чиқарди. Яна бир қадам қўйсам менга ташланиши турган гап эди. Бундай ҳолатда у ўзини боқаётган одамни ҳам танишни истамасди. Чунки ёнида ўз жонидан ҳам азиз бўлган болалари бор эди!

Изимга қайтдим. Шу-шу, мушук мени кўрса бостирма томон қочадиган бўлиб қолди. Мушукнинг болалаганини эшитган жиянларим бугун унинг бостирмадан нари кетишини пойлаб туриб, оладан келган чиройли боласини олиб чиқишибди.

Қош қорайганда мушук бостирмадан ўқдай отилиб чиқди. Ниманидир ахтара бошлади. Кейин эшигимиз тагига келиб, мендан ҳам ҳайиқмай зорланиб, чўзиб-чўзиб миёвлай бошлади. Эшикни очдим. У уйга отилиб кирди. Дам ўтмай боласини тишлаб олиб  чиқди. Бостирма томон кетди.

Мушук бизга ўрганиб қолган бўлса ҳам болаларини ишонмас эди...

 

Тоҳир МАЛИК

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//