Фармацевтика санъати араблардан келиб чиққан


Сақлаш
14:08 / 30.08.2021 0 1228

Барчамиз дорилар борлигини биламиз аммо бу соҳа ҳақидаги билимларимиз жуда оз. Дори тиббиётда касалликни даволаш, унинг олдини олиш ёки фармасевтика соҳасида соғликни тиклаш учун ишлатилади. Фармакология дорилар ва улардан тиббиётда фойдаланишни ўргатувчи илмдир.

Дори ишлаб чиқариш шундай қадимий санъатки, биз унинг дастлаб қачон бошланганлигини билмаймиз. Илк дорилар руҳоний-сеҳргарлар томонидан тайёрланган. Чунки одамлар ўсимликларни дорига айлантириш учун сеҳр керак деб ишонишган. Кейинчалик касалликни даволаш махсус фанга айланди. Ўтлар ва минераллардан пиво тайёрлаш жуда оддий эди. Қадимги юнон ва Рим физиклари беморни даволаш билан бирга дорилардан ҳам фойдаланишган.

Фармасевтика санъати араблардан келиб чиққан. Х асргача улар барча маълум тиббий билимларни тўплади. Улар юнонларнинг одам анатомияси ва касалликлари тўғрисидаги китобини таржима қилди. Улар форсларнинг ўсимликлар ёрдамида даволаш кашфиётларини ўғирлади. Шунингдек, араблар ўсимликлардан жуда кўп дориларни топишди.

XIII асрда арабларнинг дори тайёрлаш маҳорати Европага ёйилди. Аммо улар тайёрлаган дориларнинг таркиби жуда мураккаб эди. Кўплаб араб дориларининг таркибида 40дан ортиқ элементлар мавжуд эди. 1500-йилгача баъзи дори формулалари 100 дан ортиқ элементларни кўрсатарди. Фармасефтлар соддароқ дориларни яратиш учун яна ўсимликларни ўрганишни бошлашди.

XVIII  асрга қадар фармасевтика деярли ўзгармади. Кейинчалик олимлар дориларнинг инсонга таъсири каби уларнинг таркибига қизиқишди. Улар ҳайвонларда тажриба ўтказа бошлади. Шундай қилиб XIX асрдан бошлаб дорилар якка фармасевтлар ўрнига йирик компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган бўлди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16000
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6701
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6595
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5275
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4697
Ўзбекистон тарихи

//