Тансиқ


Сақлаш
01:03 / 03.03.2022 0 1132

Шаҳримизга ҳали қирдан лола келмаган эди.

Кексалар тўқсон чиқди-ю, оппон-соппон ҳали турибди. Битта қор ўтсин ундан кейин ҳамал киради, дейишарди. Аммо Чилонзор томонда турадиган бир темирйўлчи жувон очиқ машинада бир даста лола кўтариб ўтди. Ҳамманинг кўзи унинг қўлидаги лолада. Ўтган ҳам, кетган ҳам қарайди. Машина тез юрганидан шамол лолани шундай ҳилпиратадики, офтобда у худди лов-лов ёнаётганга ўхшайди.

Шу пайт шамол лоланинг биттасини юлқиб олди-да, кўча ўртасига улоқтирди. Машиналар катта тезлик билан бири кетидан 

бири учиб бормоқда. Шофёрлар лолага етай деганда руль буриб унинг ёнидан айланиб ўтиб кетишади. Мана шу аҳволда кун чошгоҳ бўлди. Лола ҳали ҳам кўча ўртасида чўғдек ёниб турибди. Машиналар ҳамон унинг ёнидан айланиб ўтиб кетишяпти. 

Йўловчилар юракларини ҳовучлаб ишқилиб машина босиб, эзғилаб кетмасин-да, деб ташвиш қилишади.

Охири кўчани тартибга солиб турган милиционер чидамади. Кўча ўртасига тушди. Машиналар бири кетидан бири тормоз бериб тўхташди.

Постовой оҳиста бориб лолани олди-да, фуражкаси тагидан чаккасига қистириб қўйди. Машиналар ғиз-ғиз ўтиб турибди. Шофёрлар, йўловчилар чорраҳага келганда машина деразасидан бош чиқариб, милиционер чаккасидаги лолага қарашади. Уларнинг  юзида бир чиройли табассум порлайди.

Шу куни лола очилганини бутун шаҳар билди. Одамлар дилига бу йил баҳор вақтлироқ киргандек бўлди.

 

Саид АҲМАД

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//