Японияда ўзбек рақсларини танитаётган Аико Такеучи ҳақида биласизми?


Сақлаш
17:02 / 25.02.2022 0 1797

 

Рақс санъати академияси (Арт данcе аcадемй) хореографи Аико Такеучи ўзбек, ҳинд, араб ва бошқа миллий рақсларни профессионал даражада ўрганган.

 

 

Аико Ўзбекистонга илк бор 2011-йили келган. Ўзбек миллий рақсларига қизиқиб қолгач, бу сеҳрли оламга ҳеч бир ҳадиксиз шўнғиди. Раққосаларимизнинг ҳар бир имо-ишорасини синчковлик билан ўрганди.

 

 

Ўзбекча салом бериб, ўнг қўлини кўксига қўйиб турган бу аёлни кўрганингизда Япониядан келган Аико Такеучи эканига асло ишонгингиз келмайди. Унинг ҳар бир хатти-ҳаракатида ўзбек аёлларига хос муомала, назокатни пайқайсиз.

 

 

Аико Такеучи Тановорни ҳақиқий фарғоналик бўлиб ижро этади. Лазгига тушганда чин хоразмликка айланади. Яққу-яқни эса худди Сурхон қизлари каби берилиб ўйнайди. Унинг бу муваффақиятларида моҳир раққосалар Гулмира ва Дилором Мадраҳимоваларнинг муносиб ҳиссаси бор.

 

 

 

Японияда ўтказиладиган туризм фестивалларида, “Ўзбек Наврўзи Японияда!”, “Ўзбекистоннинг мустақиллик куни” каби байрамларда чиқиш қилганида кўпчилик Аикони ҳатто ўзбек деб ўйлаган. Андижон, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё рақсларидан иборат “Попури”ни ижро этганида мафтункор ва янгича рақсига ҳамма қойил қолган.

 

 

 

2014-йили Японияда “Буюк ипак йўли” ўзбек рақс ансамблини тузди. Сўнгра “Ширин” болалар ўзбек рақс ансамблига асос солди. Ҳозир унинг шогирдлари ижросидаги рақслар гулдастаси бутун бир концерт репертуарини ташкил этади.

 

 

Aiko Takeuchi ҳақидаги видеороликни Youtube каналимизда томоша қилинг.

 

Чарос ТУРСУНОВА

oyina.uz

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 203
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16599
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6872
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6719
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5985
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5457
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5418
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4923
Ўзбекистон тарихи

//