Қалбида камол кўрдим


Сақлаш
00:02 / 25.02.2022 0 974

Жамоат транспортида борардик, ўриндиқларнинг биринчи қаторида ўтирган аёл эшикдан чиққан катта ёшли эркакка:

– Бу ёққа келинг, жой беришади, – деди ва орқасига ўгирилиб йигирма ёшлардаги қизга “жой бўшат” маъносида қаради.

– Хўп, – дея қиз асдойдил қўзғала бошлади ва... ёнбошига суяб қўйган қўлтиқтаёғини тиккалаганда атрофдагилар ноқулай вазиятдан тараддудланиб қолдик. Қизнинг бир оёғи ногирон – ўсмай қолган экан.

– Мен билмабман, – деди уни жой бўшатишга ундаган аёл. – Ўтир, қизим...

Лекин бу пайтда қиз ўриндиқлар орасидаги йўлакка тушиб, қўлтиқтаёғига суяниб олганди.

– Сен ўтир, бошқа ёшлар бор, – деб мўйсафид нари сурилмоқчи эди, қиз чин дилдан илтифот қилди:

– Йўқ, сиз шу ерга ўтиринг, мен яқинда тушаман.

Отахон дуо билан ўринга жойлашди. Автобусда яна бир, икки... беш бекатни босиб ўтдик. Қиз қаддини тик тутганча борарди. Манзилимга яқинлашганда эшик томон ўтар эканман, орқамга ўгирилдим: кулимсираб деразадан ташқарини кузатиб бораётган қизнинг кўзларида Аллоҳ ўзига насиб этган неъматлару қисматга шукроналик, розилик билан, имкониятларини яхшиликка улашмоқ ниятидан нурланиб турган қалбини кўргандек бўлдим.

 

 

 

 

Муҳтарама УЛУҒОВА

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//