Ношукур


Сақлаш
02:02 / 24.02.2022 0 1284

Дўстим билан кетаётгандик, рўпарамиздан текинга уй-жой олган аёл чиқиб қолди. Ёнида қизи ҳам бор эди.

– Яхшимисизлар? – шеригим ҳол-аҳвол сўради. – Янги уйга жойлашиб олдингларми? Маза қилаётган бўлсаларинг керак-а?

– Яхши-ю, ўқиш жойимдан узоқ экан-да, дарсга кечикяпман, – деди қизи афтини буриштириб.

– Дарсга кечикаётган бўлсанг вақтли тур, – шеригим койиб берди. –Ижара ҳақини тўлолмагани учун квартирасидан чиқариб юборди, деб онанг йиғлаб юрганди. Ўз уйингга эга бўлганингга жон демайсанми?

–Йўқ, хафамасмиз, жон деймиз, – энди онаси сўз бошлади. – Фақат оёғимда варикозим бор эди, уй тўртинчи қаватда экан, чиқиб тушишга қийналяпман-да... Шунга...

Шеригим менга қаради. Мен шеригимга. Иккимизнинг ҳам хаёлимиздан битта фикр ўтди: “Ношукур”.

 

Лола ЎРОҚОВА

                                                                              

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16566
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//