Нон ушоғи


Сақлаш
16:02 / 22.02.2022 0 1317

Биз, тўрт ўртоқ вақт ва имконият бўлганда юртимиздаги турли шаҳарларга саёҳатга отланамиз. Йўлларда овқатланишга кирар эканмиз, олдимизга қўйилган нон етмай қолса мен доим яримта нон сўрайман. Ортиб қолган нон бурдаларини эса қўлимга олволаман. Бундан шерикларим хижолат бўлишади. Бир неча марта "қўйсангчи шу қилиғингни" деб дашном ҳам беришди.

Кунлардан бир кун биз яна саёҳатга жўнадик. Шу йўлдан ўтсак доим  кирадиган ошхонамизга кирдик. Овқатланиш пайтида нон тугаб қолди. Хизматчига яримта нон буюрдим. Ўртоқларим ола қарашди.

– Бутун қилиб бераверинг, – улардан бирининг сабри чидамади.

Келган ўша нондан бор йўғи икки бурдасини едик. Қолгани қолди. Туришимизда одатимга кўра уларни олдим. Ўртоқларим эса менга ижирғаниб қарашди. Ташқарига чиқиб қарасам, ошхонанинг орқа тарафида бир чиройли гул очилиб турибди. Уни томоша қилиш учун юрдим. Ортимдан ўртоқларим эргашишди.

Гулни томоша қила туриб  қарасак, қопларда қотган нон бурдалари оёқ остида тўкилиб, сочилиб ётибди. Булар хўрандалардан ортиб қоладиган нон бурдалари эди. Мен шерикларимга қарадим, шерикларим эса менга. Индамай йўлга отландик. Ўшандан кейин бирон жойга овқатлангани кирсак ўртоқларим нонни ҳисоби билан айтадиган, олдимиздан ортиб қолган бурдаларни эса мендан аввал ўзлари йиғиштириб оладиган бўлишди.

Ғайрат ЙЎЛДОШ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16566
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//