Жаргон


Сақлаш
16:02 / 22.02.2022 0 2877

 

Жаргон (фр. jargon — сафсата) — бирор ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос мулоқотида учрайдиган сўзлар ва атамаларни ифодалайдиган тушунча. Жаргон муайян ижтимоий муҳитда юзага келади, турли шева ҳамда лаҳжалардан фарқ қилади. Кўп ҳолларда, жаргон инсон маънавиятидаги салбий қусурлардан бири сифатида намоён бўлади. Уни кучли ривожланган ва аниқ терминларга эга бирор касб тили билан аралаштирмаслик лозим. Жаргон барқарор бўлмайди, у ҳам тил, ҳам услубий жиҳатдан турли-туман ва тезда ўзгарувчан хусусиятга эга. Ёшлар орасида “кетдим” ўрнига “сирпандим”, “пул” ўрнида “соққа”; санъаткорлар орасида “хизмат учун ҳақ олмаслик” ўрнида “том сувоқ”, “пул” ўрнида “якан” ва шу каби жаргонлар учрайди. Жаргон баьзида бадиий ижодда асар қаҳрамони хусусияти, табиатини очиб бериш учун хизмат қилади.  Жаргонлар турли тилларда сўзлашувчи халқлар вакилларининг бир-бирлари билан алоқа қилишида ёки турли халқ вакиллари йиғиладиган жойлар (масалан, чегара, портлар)да ҳам пайдо бўлади. Жаргонлар қайси ижтимоий гуруҳ орасида юзага келган бўлса, деярли фақат шу гуруҳ вакиллари учун тушунарли бўлади, шу тоифадаги- ларнинг вазият, шароит тақозосига кўра бошқалардан яширин тутиладиган мақсадларига  хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//