Алтруизм


Сақлаш
16:02 / 22.02.2022 0 1080

 

Алтруизм (лот, alter - ўзга) - маънавий хокисорлик, фидоийлик ва инсонпарварликни ифодалайдиган тушунча. Уни биринчи бўлиб XIX асрда француз файласуфи О. Конт муомалага киритган. Лекин бу маънавий тамойил Шарқда жумардлик номи билан анча аввал вужудга келган. Ўрта асрларда мусулмон Шарқида жўмардлик инсонпарварлик ва ватанпарварликни тарғиб этувчи тасаввуф тариқатларидан бири сифатида ўз фалсафий асосига эга бўлган, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувват номаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати» асарида бу тушунчага таъриф берилган. Алтруизм  кишидаги ўз қавмдошига ачиниш ҳиссидан, унга бахт ва фаровонлик тилаш туйғусидан келиб чиқади. Моҳиятан беминнат ҳомийлик, хайрия ёки кўмакка асосланади. Ўз манфаатидан ўзга манфаатини устун қўйиб яшаш жумард инсоннинг ҳаёт тарзига айланади. Бу  оддий хайрия ёки ёрдам эмас, балки муҳтожликнинг ҳар қандай кўринишига қарши ўзига хос курашдир. Алтруизм  худбинликнинг зидди сифатида ашаддий прагматизм ғоясига қарши курашда, маънавий муҳитни соғломлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Паҳлавон Маҳмуд миллий тарихимизда алтруизмнинг ҳақиқий тимсоли деб эътироф этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4697
Ўзбекистон тарихи

//