Сўнгги ҳайвон


Сақлаш
02:02 / 21.02.2022 0 1218

Дунёдаги барча ҳайвонларни қириб юборган одамлар дунёда қолган ягона ҳайвон – йўлбарсни излаб юришганди. Йўлбарсдан ҳам кўп эмас, атиги биттагина қолганди.

– Йўлбарсни ҳам топамиз, – деди А одам.

– Топганимизда уни ким гумдон қилади? – сўради Б одам.

– Албатта, мен-да, – деди А одам.

– Нега энди сен? – бараварига сўрашди С ва Д одамлар.

– Чунки мен бошлиқман, – деди А одам.

– Ким сени бошлиқ қилди? Ҳаммамизнинг ҳам дунёда қолган охирги ҳайвонни ўлдириб, тарихга киргимиз келяпти. Шунинг учун уни мен ўлдираман! – деди С одам.

– Йўқ, мен ўлдираман! – деди Б одам.

– Йўқ, мен, – деди Д одам.

Қарабсизки, улар орасида даҳанаки жанг бошланди. Бу жанг ҳеч қанча вақт ўтмай муштлашишга айланди. Ким кимга мушт тушираётганини билмасди. Буни четда кузатиб турган йўлбарс дунёдаги ягона ҳайвон ўзи эмаслигини тушинди…

 

Мироншоҳ ҲАСАНОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 112
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 121
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15777
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6556
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6556
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5293
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5186
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4590
Ўзбекистон тарихи

//