Романтизм


Сақлаш
17:02 / 18.02.2022 0 1085

Романтизм  – бадиий адабиёт ва санъатдаги ижодий ёндашув ва услублардан бири. Романтизм реализм танқидий реализмнинг ҳар бири адабий тараққиёт жараёнининг маълум босқичида тарихий зарурат сифатида юзага келган, бири иккинчисининг туғилишига замин ҳозирлаган. Шунинг учун бу ижодий услубларнинг бир-биридан фарқли белгиларини, ҳар бирига хос хусусиятларни билиб олиш муайян тарихий даврда яратилган асарларнинг қандай йўналишда яратилганини аниқлашга ёрдам беради. Ёзувчи ўз даври учун характерли ҳодиса ва ҳаётий воқеликларни ажратиб олиб, уларни ўз асарида умумлаштириб тасвирлар экан, уларга нисбатан ўз муносабатини билдиради, эстетик жиҳатдан баҳолайди. Ёзувчининг худди ана шу муносабати ва баҳосида унинг тасвирлаш принципи. ижодий ёндашуви ўз ифодасини топади. Романтизм ҳаётнинг ўзидан кўра кўпроқ турмуш ҳақидаги орзу-умидларни тасвирлаш тамойилига асосланади. Шунинг учун романтизм услуби асосида яратилган асарларда воқеликка нисбатан ижодкорнинг эркин ёндашуви яққол намоён бўлади, яъни тасвирда ҳаётий фактга қараганда бадиий тўқима устунлик қилади, фантазия, рамзийлик ва бадиий муболағага кенг ўрин берилади, юксак тимсолларни тасвирлаш устувор аҳамият касб этади. Романтик асарларда ёзувчи орзу қилган нарсаларни бўрттириб тасвирлайди, ўзи яшаб турган ҳаётдан норозилигини ифода этади. Шунинг учун бундай асарларда ёзувчи яшаган давр, ижтимоий муносабатлар ифодаланиши билан бирга, асар қаҳрамони ҳукмрон гуруҳларга қарши қўйилади. Романтик ёзувчилар яратган образлар ҳаёт ҳақиқатидан йироқ, ундан бутунлай ажралиб қолмаган бўлса-да, бу тимсоллар бевосита ҳаётий ҳақиқатнинг бадиий ҳақиқатга айланган образи бўлмай, балки улар орзу қилган ҳаётнинт инъикосидан иборат. Романтизм услуби асосида яратилган асарлардаги образлар романтик образлар дейилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//