Машварат


Сақлаш
17:02 / 18.02.2022 0 1554

 

Машварат (араб кенгаш, кўрсатма, йўл-йўриқ) – кенгашиш, маслаҳатлашиш асосида амалга ошириладиган иш жараёнини англатувчи тушунча. Машварат билан қилинган иш демократиянинг асосини ташкил этади, уни олий қадрият даражасига кўтаради. Унга бўлган муносабат ҳар бир фуқаронинг ички маданияти, маънавий-ахлоқий қиёфаси, демакки, бутун миллатнинг умуммаданий савиясидан далолат беради. Машварат асосида жамият аъзоларининг сиёсий ва ижтимоий фаоллиги намоён бўлади. Ҳозирги пайтда машварат сўзининг ўрнига кўпроқ кенгаш, маслаҳат сўзлари қўлланади. Машварат сўзи қадимда, айниқса, буюк саркарда Амир Темур замонида кенг истеъмолда бўлган. Шунинг учун ҳам буюк бобомизнинг асарларида мазкур ибора кўп бор қўлланганини кўриш мумкин. Айниқса, Соҳибқирон ҳарбий масалаларни доимий равишда машварат билан, атрофдагиларга маълум қилиб, уларнинг маслаҳати билан ҳал этганини, давлат ишларининг тўқсон тўққиз фоизини машварат билан, фақатгина бир фоизини қилич билан ҳал қилганини таъкидлайди. Халқимизнинг “Кенгашли (машваратли) тўй тарқамас" деган доно нақдила машварат тушунчасининг мазмун-моҳияти, унинг миллатимиз сўз бойлиги, маънавияти билан узвий боглиқлиги ифодаланган. Дарҳақиқат, машварат билан амалга оширилган ишнинг пойдевори мустаҳкам бўлади, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши улуғ донишманд кишилар маслаҳати билан амалга оширилган ҳар қандай юмуш муваффақият келтириши шубҳасиздир. Шу боис таълим-тарбия жараёнида ёшларимиз онгига ана шу ноёб ибораларни сингдириш, ижтимоий-маънавий ва ахлоқий аҳамиятини тушунтириб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//