“Отахон, яхши боринг!” – Гоша лақабли қарға 28 та сўзни айта олади


Сақлаш
16:02 / 17.02.2022 0 1032

Жаҳоннинг 3 та мамлакатида (АҚШ, Россия ва Ўзбекистон) гапирувчи қарғалар рўйхатга олинган. Юртимиздаги бундай ажойиботнинг тарихи эса ҳозирда кунда номи кўпчиликка таниш бўлган машҳур  қушбоқар билан боғлиқ.

 

1997 йил май ойида Шеробод туманида яшовчи бир ўсмир таниқли қушбоқар, “Баркамол авлод” болалар марказининг “Ёш сайёҳлар ва ўлкашунослик тўгараги” раҳбари Бўри Раҳимов хонадонига яраланган қарға боласини олиб келиб беради.

 

Кунлар ўтиб қарға боласи соғаяр экан, оиланинг кенжа ўғли Шодибекнинг қанотли дўстига айланади ва хонадон соҳиблари билан бир дастурхон атрофидан жой олади. Уни “Гоша” деб чақира бошлайдилар.

 

Бўри Раҳимов 1998–2001 йиллари 1250 дан ортиқ қушларини боқишга қийналиб, шаҳардаги ҳарбий қисмга олиб бориб жойлаштиради. Қарға ҳар куни тоза ҳавода сайр қилдирилади ва аскарларга айтиладиган “Сафлан”, “Ростлан” каби сўзларни доимий эшитади. Вақт ўтиб қуш Бўри Раҳимов хонадонига қайтганида фавқулодда одамларга тақлид қилиб сўзлар айтаётганини сезиб қолишади ва у билан Шодибек (ҳозирда марҳум) махсус шуғуллана бошлайди.

 

 

Қарға 28 та сўзни айтишни ўзлаштиради. Бу орада унинг довруғини эшитиб, дунёнинг турли давлатларидан юзлаб олимлар, вазирлар, санъаткорлар ташриф буюради (бу ҳақида Гошани кўргани келган меҳмонлар дастхати туширилган китоб гувоҳлик беради).

 

Гоша Шаҳрисабзда ўтказилган I Халқаро мақомчилар фестивали, Термизда ўтказилган Халқаро бахшичилик фестивали ва бошқа турли тадбирларнинг фаол  иштирокчиси ҳамдир.

 

Қарангки, Шодибек вафотидан сўнг қарға гапирмай қўйди. Ҳозирда эса “Гоша”, “Отахон яхши боринг” каби бир неча сўзни айтяпти, холос.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 97
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 91
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 189
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13418
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6177
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5920
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5503
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4952
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4593
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3832
Ўқиш пули

//