Хайрия


Сақлаш
17:02 / 16.02.2022 0 1319

Сартарошхонада соч олдирган гулчининг узатган пулини сартарош олмабди.

– Бу ҳафта хайрия тариқасида соч олишга аҳд қилганман, – тушунтириш берибди у.

Гулчи миннатдорлик билдириб, сартарошхонани тарк этибди.

 

Эртасига эрталаб дўкон очгани келган сартарош остонада бир даста атиргул-у, миннатдорлик сўзлари изҳор этилган хатни кўрибди.

 

Шу куни унинг ҳузурига соч-соқол олдиргани бир новвой келибди.

– Бу ҳафта хайрия тариқасида соч олишга аҳд қилганман, шу боис пулингизни олмайман, – дебди сартарош, новвой узатган пулни олишдан бош тортиб.

Новвой миннатдорлик билдириб, сартарошхонани тарк этибди.

 

Эртасига эрталаб дўкон очгани келган сартарош остонада бир сават кулча-ю, миннатдорлик сўзлари ёзилган хат топибди.

 

Шу куни унинг ҳузурига соч-соқол олдиргани бир амалдор шахс келибди. Аҳвол такрорланибди.

Эртасига эрталаб ишга келган сартарош дўкон олдида бола-чақаси билан турган бир гала амалдорларни кўрибди...

 

Аҳмед КОРЖИЎҒЛУ

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16566
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//