Бихевиоризм


Сақлаш
17:02 / 15.02.2022 0 2577

 

Бихевиоризм (инг. behaviour - хулқ) - I) психология фани доирасида ривожланаётган илмий йўналишлардан бири. Унинг тадқиқот предмети кузатиш мумкин бўлган хатти-ҳаракат, фаолиятни ўрганишдан иборат; 2) ҳайвонлар хатти-ҳаракатини ўрганиш асосида уларни инсонни тадқиқ этиш ва фаолиятини бошқариш соҳасида қўллашга таянган ёндашув. Бихевиоризм га XIX аср. охири ва XX аср бошида америкалик олим Э. Торндайк томони- дан асос солинган. Фалсафий асоси — прагматизм.  Бихевиоризм вакиллари амалий психология ва унинг интроспектив (ўзини ўзи кузатиш) услубига қарши чиқиб, эмпирикларни субъективизмда айблайди. Бихевиористлар назарида, психология фалсафасига эмас, балки табиатшунослик фанларига таяниб кузатиш, эксперимент ўтказиши, субъектив услубдан объектив услубга суяниши лозим. Бихевиоризм тирик мавжудотлар руҳий дунёсини ўрганиш бевосита ҳиссий органлар ердами билан акс эттириладиган нарса ва ҳодисаларга йўналтирилиши керак, деган ғояни илгари суради. Бихевиоризм назариясига кўра психология фанининг предмети психикани эмас, балки инсон ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатини  ўрганишга йўналтирилмоғи лозим. Бихевиоризм вакилларининг фикрича. психологиянинг бош вазифаси фақат ташқи таъсир билан унга қайтариладиган реакциялар ўртасидаги боғланиш- ларни аниқлашдан иборатдир. Бихевиоризмнинг маънавиятга зид жиҳати шундаки, у онгнинг инсон хулқида тутган ўрни ва уни илмий жиҳатдан ўрганиш мумкинлигини инкор этади. Ўтган асрнинг бошларида бихевиоризм тамойил ва усуллари педагогика соҳасида, хусусан, болаларни тарбиялашда кенг кўлланган. Ҳозирги вақтда айрим Ғарб мамлакатларда руҳий хаста кишиларни даволашда фойдаланилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 19
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 127
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 145
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 126
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17298
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7150
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6907
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6175
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5740
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5580
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5258
Ўзбекистон тарихи

//