Ажойиб инсон


Сақлаш
02:02 / 11.02.2022 0 1099

Енгил машинада боряпмиз. Олдимизда кетаётган “Нексия” ҳайдовчисининг ҳаракатларини тушуниб бўлмасди: у машинасини кўчанинг у ёғидан бу ёғига илон изи йўл солгандай ҳайдаб борар, гўёки орқасидан келаётган автоуловларнинг олдинга ўтиб кетишини хоҳламасди. Тўғриси, шунча йиллардан буён машинада юриб, бунақасини кўрмаганман. Ёнимдаги ҳайдовчи олдинига ҳайрон бўлиб, “Ие, бу одамнинг эси жойидами ўзи?..” деб сигнал чала бошлади. Биз билан ёнма-ён, орқадан келаётган машиналар ҳайдовчиларининг ҳам тоқати тоқ бўлаётгани аниқ – турли сигналлар овози қўшилиб, кучайиб борарди... Ниҳоят, олдимиздаги машина ғалати ҳолатда – тумшуғини йўлнинг ўнг четига тираб қия тўхтадию ҳайдовчиси ундан шошиб тушди. Шунда машинанинг ўнг ёни билан катта йўл чегараси бўлган бетон тўсиқ орасида тилини осилтириб турган кучукни кўрдик ва гап нимадалигини англадик: демак, кучук йўл ўртасидан тушиб қолган, югуриб кетаётган бўлган. “Нексия” ҳайдовчиси уни ҳимоялаб борган ва кучукнинг четга, бехавотир жойга чиқишини пойлаган. Ўтиб борарканмиз, ҳалиги ҳайдовчи оёқлари билан қўрқиб кетган кучукни тўсганича, қўлини кўксига қўйиб ёнидан ўтиб бораётганларга “узр” маъносида ишора қиларди.

 

– Ажойиб инсон экан! – деди ҳалигина асабийлашиб турган ҳайдовчи ҳамроҳим. – Ўзи аллақачон кучукчани айланиб ўтиб кетаверса бўларди. Аммо орқадан келаётганлар бирданига итни кўрмай қолиб босиб олиши мумкин эди-да. Шунинг учун бу киши машиналарга йўл бермаган!

 

Қаранг, инсоннинг биргина ҳаракати ҳам у ҳақида қанча маълумотлар бериши мумкин бўларкан! Ҳаёт йўлларида учрайдиган барча ҳимояталабларга имкони етганича қалқон бўла оладиган (мен шундай деб ўйлайман!) ўша кишининг қиёфаси кўз ўнгимда қолди. Шу тўғрида кўпчиликка гапириб бердим, эшитганларнинг аксарияти ҳаяжон, ҳавас билан “Ажойиб инсон экан!” дейишди.

Муҳтарама УЛУҒОВА

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 175
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 108
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 86
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11281
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5724
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5256
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5241
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4694
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4043
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3705
Ўқиш пули

//