Агрессив хулқ


Сақлаш
16:02 / 10.02.2022 0 1846

 

Агрессив хулқ - шахснинг маънавий бузуқликка асосланган, бошқаришнинг ички дунёсига очиқдан-очиқ салбий таъсир ўтказиб, тажовуз қилиб, уни издан чиқаришга қаратилган ғайриинсоний хусусият. Агрессив хулқнинг шаклланиши, кучайиши ва намоён бўлиши кўпинча ижтимоий муҳит билан боғлиқ ҳолда юз беради. Шахснинг ўзига қаратилган тажовузкорлик аутоагрессия (бундай ҳолат шахсдаги патологик ўзгаришларнинг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади) деб аталади. Ўз жонига қасд қилиш, ўзига тан жароҳати етказиш аутоагрессиянинг кўринишларидир. Жаҳолатга ботган, жоҳиллик ва зўравонликни мақсадга эришишнинг асосий ва устувор воситаси деб биладиган шахсларда Агрессив хулқ кучли бўлади. Агрессив хулқ нафақат алоҳида шахслар, балки бутун-бутун давлатларга ҳам хос бўлиши мумкин. Бинобарин агрессор — агрессияни содир этган куч якка шахс ёки шахслар гуруҳи, сиёсий-мафкуравий марказлар, давлат ёки бир неча давлатлар бўлиши мумкин. XX асрнинг 30-йилларида фашистлар ҳукмронлик қилган Германия ана шундай тажовузкорлик хусусиятлари билан инсониятга катта талофатлар келтирди. Бугунги кунда эса дунёдаги террористик ва экстремистик марказлар агрессия ҳаракатлари билан одамзод бошига янги-янги фожиалар келтирмоқда. Ғарбдаги айрим мафкуравий марказлар эса жаҳондаги ёш ривожланиш йўлига кирган мамлакатларга информацион усулларда тазйиқ ўтказиш орқали ўзининг агрессив хулқини намоён этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//