Дераза ортида


Сақлаш
00:02 / 10.02.2022 1 1248

Касалхонада оғир касаллик билан даволанаётган икки кимса хонадош эдилар. Улар вақтни ўтказиш учун фақат суҳбатлашардилар. Рафиқалари, оилалари, уйлари, ишлари тўғрисидаги ҳикоялар ҳеч тугамасди.

Беморларнинг бирини ётоғи деразага яқин бўлиб, у кўчани бемалол кузата оларди. Шериги эса бу бахтдан мосуво эди. Дераза олдидаги бемор ташқарини кузатганча, у ерда нималар бўлаётганини ҳамхонасига сўзлаб берарди. Шериги эса ўрнидан туролмагани учун ўкинар, ташқарини бир бора кузатиш учун борини беришга тайёр эди.

Айтишича, деразадан боғ кўриниб турар, у ердаги кўлда ўрдаклар сузар, болалар эса уларга нон ташлаб қайиқда айланишарди. Севишганлар дарахт остида суҳбатга берилардилар. Бемор ушбу лавҳаларни ипидан игнасигача тасвирлаб бергач, шериги уни тасаввур қилганча хаёлларга бериларди.

Шу тахлит кунлар, ҳафталар ўтди.

Бир куни ҳамшира уларнинг палатасига кириб, дераза олдидаги беморнинг вафот этганини кўрди. У тинчгина, уйқусида жон берганди. Ҳамшира бу ҳақда хабар қилгач, уни олиб чиқиб кетишди.

Шундан сўнг нариги бемор деразали ётоққа кўчиш учун рухсат сўради. Ҳамшира бунга розилик билдириб, унга ёрдамлашди. Бемор ниҳоят, ташқарини кўриш бахтига муяссар бўлди. У қувонч билан кўчага мўралади. Аммо... дераза ортида қуп-қуруқ бир девор турарди, холос. Ахир қанақасига, деб ўйланарди бемор. Сўнг ҳамширадан ташқаридаги боғ қаерга йўқолганини сўради. Ҳамшира елкасини қисганча,

– У ерда ҳеч қачон боғ бўлмаган, – деди.

Шеригининг ҳаётбахш алдови уни ўлимдан сақлаб келганини англаган бемор дўстига айланиб қолган ҳамхонаси учун кўз ёш тўкди.

 

Э. Хант

Нодирабегим таржимаси

 

1 Изоҳ

Rohila

12:01 / 01.01.1970

Ha ko'pincha boshqalrning g'amin o'ylab o'zini unutib yasaydigan odamlar qancha. Afsuski ularni oramizdan olib ketgach kech anglaymiz.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 116
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 305
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12550
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6058
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5659
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5389
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4837
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4349
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3775
Ўқиш пули

//