Хавотир


Сақлаш
02:02 / 03.02.2022 1 1049

Унинг печи ёқилган иссиқ хизмат машинаси светафорда тўхтади.  Хаёлчан машина ойнасидан ташқарига қараркан,  совуқда хазонларни тўплаётган ободонлик ташкилоти ходимасининг кўкариб кетган бармоқларига кўзи тушиб, қалқиб кетди.

 

Унинг қалқишига ҳамоҳанг машина ҳам жойидан қўзғалди. Ишхонага кираркан, йўлакда ойналарни артаётган фаррош аёлни кўрди. Муздек сув тўла челакка ранги униққан латтани хўллаб олаётган аёлнинг қўллари ҳалиги ходиманики билан бир хил тусда эди.

 

У тез-тез юриб хонасига етиб келди. Компьютер олдида клавиатураларни қитирлатганча мук тушиб ишлаётган ҳамкасбларини кўрмаганга олиб тезда столига ўтирди.

 

Қўлларига қаради,  оппоқ, ажин тушган бўлса-да майингина. Кўнгли жойига тушди шекилли,  мамнун жилмайиб қўйди, сўнг компьютерни ёқди ва севимли сериалини кечаги жойидан давом эттириб томоша қила бошлади.

 

 Фарзона ФАЙЗ

1 Изоҳ

Жамила Шаропова

12:01 / 01.01.1970

Ажойиб.Хотиржамликка берилмаслигимиз керак.Ўзгалар меҳнатини қадрлашни ўрганишимиз керак.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//