Бошлиқни шахматда ютиб бўлмайди – аския дарғаларидан олмос гаплар


Сақлаш
10:02 / 02.02.2022 0 879

 

Охунжон қизиқ ҲУЗУРЖОНОВ

 

 

 

Тилга боса қолинг

 

Тошкентга келиб, филармонияга ишга кирган Охунжон қизиқни бир куни директор ўз хонасига чорлаб, айтибди:

 

– Охун ака, саҳнага чиқиб қизиқчилик қиляпсиз, аммо айтаётган гапларингизнинг ёзилгани менда йўқ. Ўшаларни ёзиб бермасангиз, бундан буён саҳнага чиқишингизга йўл қўймайман.

– Ёзиш қўлдан келмайди, мен фақат гапиришни биламан.

Унда котиба қизимиз ёнига боринг, машинкада ёзади.

Унда ҳам бўлмайди, котиба ёнига борсам тилим калимага келмай қолади, мен фақат саҳнада яйраб гапираман, холос.

Гапларингизни бир амаллаб қоғозга туширишингиз керак, мен унга имзо чекиб, муҳр босишим керак. Бу билан ҳазиллашиб бўлмайди!

Директоржон, бошимни кўп қотирманг, ёзолмайман! Яхшиси тилимга имзо чекиб, муҳрингизни босаверинг, бундан осони йўқ! дебди Охунжон қизиқ оғзидан тилини чиқариб.

 

 

 

Ғинг демади

 

Катта лавозимда ишлаб келган Бойбўриев бирданига амал курсисидан қулаб тушди. Энди енгил машина-ю, шофёр йўқ. Нима қилсин, умрида яёв юрмаган, кўча-кўйни билмаган ҳаммасини шофёри биларди. Куни кеча уни маҳалламиз кўчасида учратиб қолдим. У мен билан маъюс кўришди-да, сўради:

 

Мулла Охун, ижроқўмга нечанчи автобус олиб боради?

Номерини айтганим билан барибир топиб боролмайсиз, келинг, сизга бир яхшилик қилай. Нега деганда бир вақт уйга кечроқ келаётганимда машинангизни тўхтатиб, Чиқ дегандингиз.

Раҳмат, Охун, яхшиликни унутмас экансиз.

 

Шундай қилиб, Бойбўриевни автобусга олиб чиқиб, ижроқўм биноси яқинидаги бекатга келганда дедим:

 

Тушинг, келдингиз. Буёғини ўзингиз топарсиз.

Ижроқўм эшиги олдига олиб борсангиз, дегандим.

– Йўқ, – дедим унга, – ўшанда сиз ҳам маҳалла чойхонаси олдида тушириб, “Буёғига ўзингиз бораверасиз”, дегансиз!

 

Гапим қаттиқ тегди шекилли, Бойбўриев ғинг демади. Автобусдан тушиб, у ёқ-бу ёққа аланглаганича қолаверди.

 

Рустам ҲАМРОҚУЛОВ

 

 

 

Ниманинг нимаси бўлмайди?

 

Элимизда шундай гап бор: осмоннинг устуни бўлмайди, ҳовузнинг қопқоғи, кўрпанинг енги, ош- пичоқнинг қини бўлмайди.

 

Бир куни санъаткор дўстлар билан бирга ўтиришиб қолиб, яна нималар бўлмаслигини ўйлаб топдик. Билсак жуда кўп нарса бўлмас экан. Масалан, маймуннинг шими, муттаҳамнинг ушлаб оладиган думи, баъзи шофёрларнинг ўпкаси, йигитларнинг юбкаси, ферма мудирининг эти, чайқовчининг бети, ҳолвайтарнинг тузи, иғвогарнинг юзи, қайрағочнинг гули, қурумсоқнинг пули, ҳўкизнинг сути бўлмайди, бошлиқни шахматда ютиб бўлмайди. Ҳалол одамнинг қайғуси, порахўрнинг уйқуси бўлмайди. Тоғ тошининг майини, отарчининг тайини бўлмайди.

 

 

 

Тажангнинг ўғли

 

Катта ариқдаги сувда оқиб келаётган тўрт яшар болани кўрган бир одам дарров уни олиб, оёғини осмонга қилиб, хушига келтирди.

 

Яхшиям болакай кўриб қолдим, соғ-омон қолдинг, деса, болакай нима дермиш денг:

Раҳмат, тоға! Илоё сизни ҳам дадам қуритсин!

Ие, оббо, оғзингда замбарагинг борми, кимнинг ўғлисан?

Мамарайим тажангнниг ўғлиман!

 

Қаранг, ҳатто, дадасининг лақабигача билади-я! Болани олиб бориб, уйига қўйиб келса, кетма-кет Мамарайим тажанг ҳам келибди. Ҳалиги одам ўйлабдики, ўғлини қутқарганим учун менга тўн кийгизса керак, шунга келгандир, деб:

 

Ҳа, ака қўйинг, бир ердаги одаммиз, менинг ўрнимда бошқа бўлганида ҳам шу ишни қиларди, деса, Мамарайим тажанг дермиш:

Ҳеч қанақанги оворагарчилиги йўқ, боламнинг дўпписи қани, ё уни олмай оқизиб юбордингизми?

 

Абдураҳмон СИДДИҚОВ

 

 

 

Қаердан ўргангансан?

 

Хурсанали, лайлакнусха кийимларни кийиб олибсанми, буларни қаердан топяпсан?

Риштондан.

Сигарета чекишни қаердан ўргангансан?

Риштондан.

Қора кўзойнак тақишни-чи?

Риштондан.

Баккенбард, соқол-мўйлов қўйишни-чи?

Буни ҳам Риштондан.

Одамгарчиликни ҳам ўргансанг бўларди, ука?

Албатта, ўрганаман! Аввал Москва телевидениеси кўрсатсин, кейин ўрганиб оламан!

 

 

 

Озгина қўшганман

 

Машинасига ёқилғи қуйиб чиққан ҳайдовчи жон-жаҳди билан бензин қуювчига бақирди:

Инсоф борми, ўзи? Бензинга шунчалик кўп бошқа мой қўшасизми?

Оғзингга қараб гапир, бензинга кўп бошқа мой қўшмаганман.

Унда нима қўшгансиз?

Бошқа мойларга озгина бензин қўшдим, холос!

 

 

 

Эсдан чиқибди

 

Яп-янги аравачали мотоциклни ҳайдаб кетаётган бир киши кўча чеккасидаги дарахтга зарб билан урилибди. Уни эшитган автоинспектор бир зумда етиб келиб, тергай бошлабди:

Биродар, наҳотки, шундай баҳайбат дарахтни кўрмаган бўлсангиз?

Кўрдим, деди у ўзини оқлаш учун, аммо мотоциклимнинг аравачаси борлиги эсимдан чиқиб қолибди-да!

 

 

“Кулги дарғалари” китобидан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 106
Омад ёш танламайди

Биласизми?

16:04 / 26.04.2024 0 102
Японларнинг яхши одати



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3854
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3828
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3255
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2940
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2567
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2414
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2252
Қўнғироқ