Уялиш


Сақлаш
01:02 / 01.02.2022 0 1312

Муниса курсдош дугоналари билан нақд уч соат бозор айлангач, тили осилиб қолди.

– Қизлар, балки уйга қайтармиз-а? – деди у мажолсиз нигоҳини дугоналарига қадаб. – Ўлгудек чарчадим.

– Гапирма, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди! – деди тўлачадан келган курсдоши Нигора ва узоқда тоғора кўтариб, “хонимлар бор, иссиққина хоним!” деб турган аёл тарафга ишора қилди.  – Вой, ана хоним бор экан. Юринглар,  хоним ейлик.

Муниса ўша тарафга ўгирилди ва кўзлари олайиб кетди:

– Э, йўқ! Мен бу аёлнинг хонимини еганман, роса мазамни қочирган. Қизлар, қўйсангларчи хоним-понимни, ундан кўра, кетдик, ўтириб лаваш еймиз.

Улар қорнини тўйдириб бўлгач, уй-уйига тарқалишди. Муниса қилган харидидан хурсанд бўлса-да, кўнгли ғаш бўлаверди.

Уйга келса, ҳеч ким йўқ, демак онаси ҳали ҳам хонимларини сотиб бўлмаган...

 

Наргиза ШУҲРАТ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16566
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//