Кайфият


Сақлаш
17:01 / 31.01.2022 0 1207

 

Кайфият – инсон руҳий дунёсининг ижобий ёки салбий эмоциялар, ҳис-туйғулар кўринишида юзага чиқадиган, нисбатан узоқ давом этадиган турғун психик ҳолатни ифода этадиган тушунча. Кайфият қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: Биринчиси – заиф интенсив бўлиб, у мамнун кайфиятда ҳам, ғамгин кайфиятда ҳам аниқ кўринишга эга эмас. Бундай ҳолатда кайфият интенсив асаб хуружларига сабаб бўлмайди. Иккинчиси – узоқ муддатли бўлиб, унда кайфият секин ривожланади ва узоқ вақт давомида ҳис қилинади. Учинчиси – ноаниқ кайфият, маълум кайфиятни ҳис қилган киши одатда шу кайфият сабабларини англамайди. Тўртинчиси – ўзига хос дифуз характер бўлиб, унда кайфият одамнинг фикрлари, хатти-ҳаракат ва муносабатларига таъсир кўрсатади. Кайфият ситуатив эмоция ва аффектлардан ҳам фарқ қилади. У маълум ҳодисаларнинг бевосита натижаси ўлароқ юзага чиқадиган эмоционал реакция бўлмасдан, балки инсоннинг ўз олдига қўйган режалари, қизиқиш ва кутган ишларининг аҳамиятига бўлган эмоционал реакциясидир. Кайфият, ўз навбатида, содир бўлаётган воқеаларга таъсир кўрсатади. Бунда у одамдаги фикрларнинг йўналишини ўзгартириб юбориши мумкин. Кайфият келтириб чиқарувчи сабабларнинг англаниш даражасига боғлиқ ҳолда муайян ноаниқ эмоционал фон кўринишида ёки аниқ фарқланган ҳолат  кўринишида юзага чиқади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//