Ватанга, миллатга душманлик қилган кишини кечирманг


Сақлаш
16:01 / 31.01.2022 0 1110

 

Миллатимизни заиф аҳволга солган сабаблардан бири атрофимизда юрган дўст суратидаги ҳийлакорларга нисбатан соддалигимиздир. Ҳолбуки, инсон ҳар қандай ваъдага алданавермаслиги, ҳар бир йўл кўрсатувчига ишонавермаслиги лозим.

Ҳикмат Зиё

 

 

Шахсингизга душманлик қилганни афв этингиз. Лекин ватанингизга, миллатингизга ва динингизга душманлик қилган кишини кечирмангиз.

Али ибн Абу Толиб

 

 

Кишининг олим бўлишига Аллоҳ таолодан қўрқмоғи, илмсиз қолишига эса амалига мағрурланиши кифоя қилади.

                                                                                                      Масруқ

 

 

Истамай мутолаа қилаётган талаба – қанотсиз қуш.

Саъдий Шерозий

 

 

Бугун сизлар ҳавойи нафслар илмга тобе замонда яшаяпсиз. Ҳали шундай замонлар келадики, унда илм ҳавойи нафсларга тобе бўлади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд

 

 

Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар қалбда илм ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзоларнинг амали ўзгаради. Бас, амал ҳолатга, ҳолат илмга, илм фикрга тобедир.

Абу Ҳомид ал-Ғаззолий

 

 

Дунёда олимларнинг хушомадгўйлиги бўлмаганида, золимлар зулмга журъат қилолмасдилар.

Абдулфаттоҳ Шоҳин

 

 

Илмдан азизроқ нарса йўқдир. Подшоҳлар одамларга ҳоким бўлсалар, олимлар подшоҳлар устидан ҳокимдир.

Абул Асвад

 

 

Олимлар, фозиллар, адиблар давлатнинг танасидаги кучдир. Уларга илтифот ва икромда бўл... Шундай йўл тутгинки, ҳукуматингда ориф арбоблар, фазилатли инсонлар ва олимлар кўпайсин.

Усмон Ғозий

 

 

Инсонни халқ билан билимдан бошқа ҳеч нима боғлай олмайди. Кимки гуноҳларга ботган бўлса, улардан фақат билим орқали фориғ бўлиши мумкин.

Мажидиддин Хавофий

 

 

Юнон файласуфлари авом халқи учун эмас, балки юқори табақалар учун усул ва қоидалар ишлаб чиққанлар.

Абу Райҳон Беруний

 

 

Биздан олдин келиб-кетганларнинг бу дунёда излари бор, биздан кейин келадиганларга эса биз из қолдирамиз. Тўғри из қолдирган киши қандайин бахтли!

Муҳаммад Камол Пилав

 

 

Эй хожа, қачонгача бойлик тўплайсан, улар ўлимингдан кейин қолиб кетади-ку! Агар Хорун хазинасини жамласанг ҳам, барибир сенинг таъмагирлигинг ва очкўзлигинг тугамайди.

Ҳусайн Воиз Кошифий

 

 

Ҳаддан ошган ғазаб қўрқув туғдирар, меъёрсиз эркалаш оломон кўз ўнгида обрўйингни тўкур.

Саъдий Шерозий

 

 

Ёшларимиз замонавий ва ижтимоий фанларни ўрганмоқлари зарур. Акс ҳолда ҳаётнинг охирги ғилдирагига айланамиз, тарихимизга, аждодларимизга, миллатимизга, динимизга хиёнат қилган бўламиз. Исломнинг илк фармонига ижобат қилмоқ – ўқимоқ динимиз амридир.

Абдулфаттоҳ Шоҳин

 

 

Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Ҳаммага озодлик йўлини кўрсатингизлар! Озодликни тезлик ила юзага чиқарингизлар! Бизлар ул чоқда қабримизда тинч ётурмиз!

Маҳмудхўжа Беҳбудий

 

 

“Шарқ ҳақни топди...” китобидан олинди.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 14
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 224
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15277
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6412
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6243
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5702
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5148
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4884
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4313
Ўзбекистон тарихи

//