Узум сотувчи


Сақлаш
16:01 / 28.01.2022 1 1207

Бир куни кичкина қизчамни етаклаб бозорга тушдим. Узум олмоқчи бўлдик. Бир баджаҳл, қўрс одам узум сотяпти. Қовоғи меникидан ҳам баттар осилиб кетган. Яқинлашиб нархини сўрадим.

 

 Кўрмаяпсизми, ёзиб қўйибмиз-ку! – деб жеркиб берди у.

 

 Ҳа энди, бу бозор – харидор дегани савдолашади, тортишади.

 

 Сиз билан тортишиб ўтиришга вақтим йўқ! Олсангиз олинг, бўлмаса товарни тўсманг!

 

Барибир савдолаша бошладик. Мен у дедим, у бу деди, хуллас, ўн сўмлик узумни саккиз ярим сўмга келишдик. Қараб турибман, ҳалиги амаки торозининг палласини тарақлатиб жаҳл билан узум тортяпти. Бир пайт қизчамга кўзи тушиб, бутунлай бошқа оҳангда сўради:

 

 Ие, бу яхши қизалоқ экан-ку! Исминг нима? Ма, манови сенга… – деб салкам ярим кило келадиган узум бошини қизимга узатди. Ҳайрон бўламан, мен билан шунча тортишгани нима-ю, шунча узумни текинга бериб юборгани нима? Беришга берди-ю, лекин огоҳлантириб қўйишниям унутмади: – Буни ўзинг егин, хўпми? Дадангга берма, шундоқ ҳам у мени қароқчидай қақшатиб кетяпти!..

 

Қарасам, бошқа сотувчилар ҳам унга жилмайиб қараб туришибди. Улар бу одамнинг сирти қўпол, лекин ички дунёси нечоғлик ёруғлигини билишар, у савдо қилаётганида доим кузатиб туришар экан. Уйга қайтаётиб эътибор қилсам, ўзим ҳам жилмайиб кетаётган эканман…

 

 Шароф БОШБЕКОВ

1 Изоҳ

Shahnoza

12:01 / 01.01.1970

👍👍👍

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 90
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 84
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7447
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5039
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4681
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4110
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3457
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3031
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2948
Туғилган кун

//