Душманингга бахт тила… – Шароф Бошбеков ҳаёти хулосалари


Сақлаш
17:01 / 27.01.2022 0 1305

 ***

Жавобсиз севги бўлиши мумкин, жавобсиз дўстлик бўлмайди. Унда у дўстлик эмас.

 

***

Сизни кимдир тўсатдан ёқтирмай қолса, билингки, бир пайтлар сиз унга яхшилик қилгансиз...

 

***

Биз бировларнинг камчилигини кўришга устамиз, лекин ўзимизнинг хатоларимизни пайқамаймиз.

 

***

Виждон нима? Инсоннинг ичида виждон деган орган йўқ. Юрак бор, талоқ бор. Лекин виждон оғриса, азоб берса, одамнинг ҳаёти зулматга айланади.

 

***

Китобнинг телевидениедан устун жиҳати – китоб ичида реклама йўқлиги.

 

***

Вақт дил ярасини даволамайди, фақат киши ўша оғриққа кўникиб кетади.

 

***

Онамиз биздан ширинликни беркитимай қўйган пайтдан бошлаб болалик деб аталмиш беташвиш давр тугайди.

 

***

Ҳозир, назаримда, кўпчилик ўз йўлига тушгани йўқ: этикдўз артист бўп юрибди, ўқитувчиликни қойиллатадиган одам ўртамиёна актёр… Инчунин, ҳамма ўз касбини алмаштиргандек. Ҳаётда ҳамма ўз ўрнини топиши керак.

 

***

Мен болалигимда учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳаёт ҳаёт экан. Турфа сўқмоқларни босиб ўтдим. Ўз ўрнимни топгунимча кўп тентирадим. Ашулачилик қилдим, балетда роллар ўйнадим, кинода судралиб юрдим. Кўп тентираб, охири ёзувчиликда тўхтадим.

 

***

Мен кўпинча ҳажвий асарлар, кинокомедиялар ва юмористик пьесалар ёзаман. Аслида йиғлаб юбормаслик учун куламан.

 

***

Душманингга бахт тила, токи у ўз бахтига ўралишиб, сенга ёмонлик қилишга на вақт топа олсин, на хоҳиш.

 

***

Бу дунёда бахтли одам йўқ, ўзини бахтли қилиб кўрсатадиганлар бор.

 

 

 

oyina.uz

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 142
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16018
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6707
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6601
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5893
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5330
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5281
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4702
Ўзбекистон тарихи

//