Бир боланинг билим олиши бу фақатгина унинг манфаати учун эмас, балки...


Сақлаш
19:08 / 24.08.2021 0 1069

Ҳасан Басрий айтадилар: “Олимлар бўлмаганида, инсонлар чорва моллари каби бўлиб қолардилар,” яъни олимлар инсонларни илм ўргатиш йўли билан ҳайвонлик даражасидан инсонлик мартабасига кўтаради.

Қайси жамиятда олимлар, фузалолар кўпайса, ўша ерда тараққиёт ва маърифат бўлади, дейди халқимиз. Олимликнинг аввали эса яхши таълим. Таълимга сармоя киритган, уни турли инқирозлардан чиқиш калити деб билган давлатлар бугун жадал ривожланмоқда. Инвестопедиа.cом нашрининг маълумотларига кўра, АҚШ 2015-йилда бошланғич ва ўрта таълимдаги ҳар бир ўқувчига 12 800 доллардан маблағ ажратган. Бу ОЕCД (Организатион фор Эcономиc Cорпоратион анд Девелопмент) таркибига кирувчи 37 давлатнинг таълимга ажратадиган ўртача сармоясидан 35 фоиз юқори. Австрия (13 931$), Норвегия (14 353$) ва Люксембург (20 900$) бу борада Американи ортда қолдирган. Ушбу рақамлардан англаш мумкинки, дунё тобора илм ва юқори интеллектга ташна бўлиб бормоқда.

Инсон ўқишга бағишлаган умрининг катта қисмини мактаб таълимига ажратади. Асосий билим ва кўникмалар айнан мактабда шаклланади. Айримлар мактабда ўн бир йил умрини ўтказади-ю манфаатли илмдан бебаҳра қолади. Ана шундайлар билимнинг ўзи ҳамда жамиятига фойдасини, уни ўрганиш қанчалар катта ажр-савоб эканлигини билганларида ва амал қилганларида, инсоннинг жоҳиллиги намунаси бўлган турли зўравонликлар кам кузатилар эди.

Бир боланинг билим олиши бу фақат унинг манфаати учун эмас. Чунки биргина инсон бутун жамиятни ёки унинг маълум қатлами ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Шунинг учун таълимга кўпроқ сармоя киритиш лозим. Айтадиларки, илмнинг аввали сукут қилиш, кейин тинглаш, кейин уни ёд олиш, кейин унга амал қилиш, кейин эса уни тарқатиш – бошқаларга ҳам ўргатишдир.


Дилшодахон ОЛИМОВА,
ЎзЖОКУ талабаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 83
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16496
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6843
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6677
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5959
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5423
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5386
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4874
Ўзбекистон тарихи

//