Келажак бор


Сақлаш
11:02 / 05.02.2026 0 159

Бугун санани тақвимда бахт ва шукрни англатувчи ранг билан белгилаб қўйиш керак эди. Аммо бундай одатим йўқ экан. Нашриётимизнинг мактабларда китоб кўргазмалари ва байрамлари ўтказиш анъанаси бор. Бугун Юнусобод тумани 265-мактабда кўргазма ўтказдик. Бу ишларга масъул ходимимиз Адиба Мейлиевадан хабар келиб қолди. 

 

Ўтган йили шу мактабда ўтказган кўргазмамизда бир қизалоқ “Ақлни чархловчи ўйинлар” китобини кўриб қолган. Китобни варақлаган, қизиқарли машқлар ва ўйинларга узоқ тикилган, лекин сотиб олмаган. Нисбатан қимматгина китоб учун етарли пул бўлмаган ёнида. Уйига қайтгач бир йил давомида кейинги кўргазмани кутган ва ўзига берилган танга пулларни йиғиб юрган. Бир йил давомида мақсади ўзгармаган. Турли хил музқаймоғ-у шоколадлар, ўйинчоғ-у тақинчоқлар орзусидан чалғита олмаган.

 

 

Ва ниҳоят бугун орзусига етган. 

 

Бу оддий воқеада Умид бор, Келажак бор, Ёруғлик бор. Бу воқеа менга ўзининг бошқаларникидан фарқли йўлини  танлаган пингвин воқеасидан ҳам таъсирлироқдек туюлди.

 

Санжар НАЗАР

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 156
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16144
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6770
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6625
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5920
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5352
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5339
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4764
Ўзбекистон тарихи

//