Мурувват


Сақлаш
02:01 / 17.01.2022 0 1143

–Дадаси, телевизор бузилиб қолди.

Ишдан чарчаб келган эрини шундай шумхабар билан қарши олди аёл.

–Нега? Нега бузилиб қолади? – сўради эр.

–Билмадим, елка қисди хотин.

–Кун бўйи уйда ўтирасан, сен билмасанг, ким билади. Янги телевизор ўз-ўзидан бузилиб қолмайди-ку?!

Эркак овқатга ҳам қарамай телевизор томон югурди. Ҳали у тугмани, ҳали бу тугмани босди, бироқ созлолмади. Ахийри, телевизорнинг орқа қопқоғини очишга қарор қилди.

–Бу нимаси?

Эрининг ғазаб билан бақирганини эшитган хотин югуриб келди ва телевизорнинг орқаси ачиб-бижиб, қорайиб кетган егуликларга тўлиб-тошганини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолди.

Эр-хотиннинг нигоҳи беихтиёр бир бурчакда бу можароларга бефарқ ҳолда ўйинчоқ ўйнаб ўтирган қизалоққа қадалди. Айбдор топилди. Ота беш ёшли қизалоғини ёнига чақирди.

–Женни, бу сенинг ишингми? – сўради у юмшоқ оҳангда.

Қизча бош силкиди.

–Нега бундай қилдинг? – сўради ота қошлари чимириб.

–Оч болаларга овқат бердим.

–Қайси болаларга?

–Африкаликларга.

Отанинг кўз олдида очликдан силласи қуриган африкалик болаларнинг қиёфаси келди-ю, бирдан кўзларига ёш қалқди. У қизалоғини койиш ўрнига беихтиёр бағрига босди...

 

Ден ЭНДРЮС

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 107
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 280
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12404
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6023
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5598
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5357
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4812
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4314
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3758
Ўқиш пули

//