Инсонийлик


Сақлаш
00:01 / 16.01.2022 0 1110

Қонли уруш миллионлаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди. Кўплаб оилалар боқувчисиз қолди. Яшаш оғир эди.

Мен қайтдим, – деди йигит қизни қўриши билан елкасидаги йўл халтасини ерга отганча, қўлларини икки ёнга ёзди. – Азизам!

Қиз қайрилиб қарадию, эсини йўқотаёзди. Наҳотки у қайтган бўлса? У тирик! Қандай ажойиб... Қиз бир неча сония жойида қотиб турди-да, ўзини йигитнинг қучоғига отди.

Худога шукур, деди у кўзларида ёш билан. – Омон экансиз!

Сенга бўлган муҳаббатим бор экан, бизни ҳеч ким айира олмайди.

Сизни тўрт йил кутдим, – деди қиз ва ногоҳ кўзлари йигит етаклаб келган болаларга тушди. – Уйландингизми? Мен эса сизни кутиб... – деди ранги оқариб.

Йигитнинг юзларига ажиб бир табассум югурди.

Менга сендан бошқаси керак эмас. Болаларга келсак, буёғи одамгарчилик. Кўчада бошпанасиз юрган экан, индамай ўтиб кетишга кўзим қиймади...

 

Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 149
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16067
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6741
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6611
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5905
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5342
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5306
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4738
Ўзбекистон тарихи

//