Мурғак тасаввур


Сақлаш
01:01 / 15.01.2022 0 968

Кураш мусобоқаси одатдагидай ёш полвонлар билан бошланди. Нор полвоннинг кенжатойи ҳамма тенгдошларини йиқитгач, баковул майдон атрофида турган болаларни кўзи билан чамалаб, унга рақиб излай бошлади.

− Бери кел! – деди у ниҳоят томошабинлар сафида турган бир болани имлаб. – Ёшинг нечида?

Болакай майдонга чиқишга чиқди-ю, афтидан одамларнинг салобати босди. Гўё баковулнинг саволини яхши эшитмагандай, гарангсиб  тураверди.

−Ёшингни сўраяпман? Нима, қўрққанингдан тилинг айланмаяптими? – тегишди боковул. – Кимнинг улисан ўзи?

−Боковул бобо, у Қашқадарёдан келган меҳмон, − бақирди шунда, болакайнинг шу яқиндаги холаваччаси. – Ёши ўнда!

−Шунақа демайсанми! – баковул икки полвонни майдон ўртасига етаклаб борди. – Халойиқ, эмасам Нор полвоннинг ули Эррайим полвон билан, меҳмон полвонимиз олишади! Бошланглар полвонлар!

Атрофига аланглаб фақат бегона инсонларни кўрган болакайнинг шашти қайтди. Ўз элида кураш тушиб юрган бўлса-да, қовушмайгина Эррайим полвонга яқинлашди. Аммо уни назарга илмаётган Эррайим қўш пойча қилиб қалтис усул қўллаган эди, меҳмон бундан фойдаланмай қолмади...

−Ғирром! Бошқатдан олишаман, ғирром, чил солди! – тура солиб бақирди Эррайим. 

−Полвон, шатталикни энангизнинг уйида қиласиз! – деб ҳаммани кулдирди баковул. – Халойиқ, беш минг пул билан бир белқарс меҳмон полвонники! Ҳалоли бўлсин!

Бироқ меҳмон полвон зот узатиб турган баковулга иккиланиб қаради. Зотни негадир олгиси келмай, орқага тисарилди.

−Ҳа меҳмон, нимага тортинаяпсиз? Ё Эррайим уради деб қўрқаяпсизми? – яна ҳаммани кулдирди боковул. −Қўрқманг, олаверинг!

−Йўқ, олмайман... –деди меҳмон яна бир қадам орқага қайтиб.− Олдин қишлоғимнинг номини айтинг!

 

Байрам АЛИ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 104
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 133
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 239
Туркистондаги қадимий аёллар байрами



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9803
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5433
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5004
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4683
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4434
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3597
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3320
Радикализм

//